Америкада 27 дақиқага ўлган аёл нариги дунё ҳақида гапириб берди

Америкада 27 дақиқага ўлган аёл нариги дунё ҳақида гапириб берди

Тўсатдан юраги тўхтаб қолган Американинг Аризона штатида яшовчи Тина Хайнс тўрт маротаба  ҳаётга қайтарилди, деб хабар беради «РИА Новости».

Шифокорлар етиб келгунигача Тинанинг турмуш ўртоғи унинг юраги бир неча бор қайта ишга туширишга муваффақ бўлган. Касалхонага боргунга қадар шифокорлар бемор ҳаётини дефибриллятор ёрдамида бир неча бор сақлаб қолишга уринган. Тина ўзининг Instagram’даги саҳифасига ёзишича, унинг клиник ўлими жами 27 дақиқани ташкил этган.

Тина ҳушига келиши билан ручка ва қоғозни олиб «У мавжуд» дея ёзган. Қариндошлари Тинадан нима ҳақида ёзганини сўрашганида, у кўзида ёш билан осмонга ишора қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!