Шу билан Алишер Усмоновга қарашли компаниялар улуши жами 61,54 фоизга етди. Усмонов қўлидаги акциялар сони эса (аффилланганлар билан аввал сотиб олинган жами акцияларини қўшиб ҳисоблаганда) 263 893 229 донани ташкил этмоқда. Уларнинг барчаси оддий акциялар.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил ноябрь ойидан буён “Капиталбанк”нинг 50 фоиз акциясига эгалик қилиб келган Ойбек Турсунов 20 январь куни банкнинг аффилланган шахслари рўйхатидан чиқарилганди. Алишер Усмонов январь ойида ҳам банкдаги улушини оширди.
Ўтган ойда аффилланган шахслар рўйхатидан чиқиб кетган Турсуновнинг ўрни Россия компаниялари – “Телекоминвест” МЧЖ ва “Корус” АЖ томонидан тўлдирилди. “Корус” компанияси “Капиталбанк”нинг аффилланган шахслари рўйхатига 2022 йил 12 январдан бошлаб қўшилган. “Корус” ҳам Алишер Усмоновга қарашли “Телекоминвест”га аффилланган.
2022 йил январь ойида “Телекоминвест”нинг ўзи банкдаги улушини 25 фоизга етказди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.