Алишер Султонов Чиноздаги ёнғин жойига етиб борди

Алишер Султонов Чиноздаги ёнғин жойига етиб борди

Тошкент вилоятида жойлашган пахта нефть базасида таъмирлаш ишлари вақтида ёнғин содир бўлиб, уни Тошкент вилояти Фавқулотда вазиятлар бошқармасининг 14 та ёнғин-қутқарув экипажлари бартараф этаётгани хабар қилинганди.

Энергетика вазири Алишер Султонов ҳодиса кўлами ва уни бартараф этиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларни бевосита ўрганиш учун зудлик билан воқеа жойига етиб борди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ёнғин бартараф этилмоқда, пахта нефть базаси фаолиятини нормал режимда ташкил этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

Ёнғин келиб чиқиш сабаблари воқеани чуқур ўрганиш орқали аниқланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!