Сўнгги ҳафта жуда кескин ўтди. Мавзуларни яхши биласиз, такрорламайман.
Лекин бир муаммо кўриниб қолаяпти - Ўзбекистонда ўзбекофобия бордек. Ижтимоий тармоқларда рус ва рус тилида ёзувчилардаги бетоқатлик, юқоридан қараш ва нафрат мени хавотирга солмоқда.
Биз барча бошқа миллатли ватандошларимизни ҳурмат қиламиз. Қанчалар кўп миллатли бўлмайлик мамлакатимизнинг номи Ўзбекистон ва бу ерда ўзбеклар ҳам кўпчиликда (!) яшайдилар. Бошқа миллатли ватандошларнинг ҳуқуқлари Конституциядан бошлаб, алоқадор барча қонунларда ҳимоя қилинган. Лекин нега улар ўзбеклар ва ўзбек қадриятлари ҳақида гапирилса аюҳаннос соладилар? Ўзбекларни ўз юртида ривожланиши ҳақида гапиришдан табиийроқ нима бўлиши мумкин? Нега бу миллатчилик, бошқа миллатларни камситиш деб баҳоланмоқда?!
Тарихни ҳеч ким рад этмайди, этолмайди ҳам. Биз мустамлака юрт бўлганмиз. Зиёлиларимизни шу тизим қирғин қилди, оқкўнгил аждодларимизни дарбадар қилди. Ўзимизнинг пулга ўзимизни манқуртлаштирди. Лекин фақат бизми? Совет қамоқхонаси фақат ўзбеклардан иборат бўлмаган, унда юзлаб миллатлар қаторида руслар ҳам асир бўлганлар. Нега СССРга ҳурматсизлик Россияга ёки рус миллатига ҳурматсизлик деб талқин қилинмоқда? Россия Федерацияси бизни табиий ҳамкоримиз ва биз у билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдормиз.
Оталаримизни иккинчи жаҳон урушда иштирок этганлиги тарихий факт. Биз дунё халқлари қаторида фашизмга қарши курашган халқмиз. Бу ғалабада сўзсиз бизни катта ҳиссамиз бор. Лекин ҳеч қачон фронтда жон бераётган оталаримиз кўз ўнгида Кремл ёки Сталин гавдаланмаган. Сўнгги дақиқаларида онаси, оиласи ва она Ватани бўлган Ўзбекистонни ўйлаганлигига асло шубҳа йўқ. Бу ерда сўз ўйинига ҳеч қандай ўрин йўқ. Буюк Ўзбек халқи фашизмни енгишда қаҳрамонлик кўрсатган. Биз уларни доимо улуғлаймиз.
Албатта мен ҳам шу давлатда яшаганман. Лекин эътиқодим, тилим, тарихим, миллатим таҳқирланиб яшаганман. Қамоқхонада ҳам овқат беришади, кийинтиришади, ўқитишади. Қул ҳам соғлом ва саводли бўлиши керак. Фарзандларимизни шундай камситилмаслиги учун, уларни эмин-эркин, ўз қадриятларига таяниб, ўз юртида яшашларини таъминлаш учун ҳамма нарсага тайёр бўлишимиз керак.
Муаммоларни рўкач қилиб оғзимизга ураётганларга, ўша давр ва ўша давлат тарбиялаган коррупционерлар, лоқайдлар ва боқимандаларнинг ҳисобига Ўзбекистон қаддини кўтариши қийин бўлаяпди. Шунинг учун олдимиздаги энг устувор масала қуллик ва боқимандалик психологиясидан қутилган авлодни шакллантиришдан иборат бўлиши керак.
Буни фақат биргаликда қилишимиз мумкин. Тушунганлар жараёнда иштирок этсин, тушунишни истамаётганлар ҳам тушунмасликка ҳақлилар. Лекин фикр билдиришда провокация, ҳақорат, туҳмат ва бўҳтонлардан тийилиш керак.
Мендан фашист ясаманг! Мен ўзбек ҳалқини қаддини ростлашини хоҳлайман, холос. Биронта бошқа миллатли ватандошлар ҳуқуқини бузадиган иш қилаётган бўлсам, марҳамат, кўрсатинг, муҳокамаларга доимо очиқман. Адолат ва тўғри сўз олдида бўйним сочнинг толасидек.
Ниятимиз холис, мақсадларимиз эзгу.
Ўзбекистонни қадрлайдиганлар доимо қадрлидир. Ўзбекистонга хиёнат қиладиганларнинг эса миллати қизиқмас, қонун ҳам жамият ҳам бундайларга муросасиз ва бешафқат бўлиши керак.
Миллатимиздан қатъий назар, ҳаммамиз Ўзбекистон учун - Ўзбекистон байроғи остида бирлашишимиз керак.
Алишер Қодиров,
"Миллий тикланиш" демократик партияси Марказий кенгаши раиси
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Россия иккиламчи бозорида Ўзбекистонда йиғилган Chevrolet Cobalt (ушбу модел Ravon R4 номи остида сотилмоқда) машинасининг ишончлисини топиш мумкин, деди «За Рулём» журналининг автоэксперти Сергей Зиновьев.
Боку Россия билан муносабатлардаги зиддият туфайли МДҲ иқтисодий кенгашида иштирок этишдан бош тортди. Бу қарор икки давлат ўртасидаги кескинлашув фонида қабул қилинди.
АҚШнинг Исроилдаги элчиси Майк Хакаби Исроил ҳукуматининг масиҳий ташкилотлар ва уларнинг хорижий ходимларига нисбатан ҳаракатларидан жиддий норозилик билдирди.
Санкциялар таркибига қурол етказиб беришни тўхтатиш, ҳарбий ҳамкорлини якунлаш, суд орқали жавобгарликни кучайтириш, шунингдек, Исроил компанияларга нисбатан иқтосодий чекловлар жорий этиш каби бандлар киради.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган, ўзини гўёки дефектолог-психолог деб атаган Д.Ж дудуқланган болаларни сўкиниш ва қўрқитиш усулида даволашга урингани акс этган видеохабар бўйича Болалар омбудсмани 2024 йилнинг якуни ва 2025 йил январ ойида ўрганиш олиб борган ва бу ҳақда жамоатчиликка маълумот берган.
Ўзбекистон Республикаси Экология вазирлиги ва унинг ҳузуридаги Давлат экологик экспертиза маркази, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Озарбайжонга пресс-тур ташкил этилди. Пресс-тур давомида журналистлар “Sea Breeze” компаниясининг Боку шаҳридаги фаолияти билан яқиндан танишдилар ва унинг халқаро экологик стандартларга қай даражада мос келиши ўрганилди.
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Оҳангарон туман бўлими бошлиғи маҳаллий фуқаронинг йўқолган меҳнат дафтарчасини тиклаб, уни ёшга доир пенсияга чиқариб бериш эвазига 1500 АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.
2025 йил 14 июль куни Исроил армияси Ғазо секторидаги бир нечта ҳудудларга кенг кўламли ҳаво ва артиллерия зарбаларини амалга оширди. Маҳаллий тиббий манбалар ва гувоҳларга кўра, ушбу ҳужумлар натижасида камида 11 фаластинлик ҳалок бўлган, ўнлаб тинч аҳоли жароҳатланган.
Маҳаллий манбаларга кўра, тўқнашувлар ҳар икки томон вакилларининг бир-бирларига тегишли автомашиналарни олиб қўйиши ортидан бошланган. Низо тез орада оғир қуроллар қўлланилган шафқатсиз жангларга айланди.
Украинага қарши урушда Россия армияси сафида жанг қилган 66 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Уларнинг кўпчилиги қамоқдан озодликка чиқиш умиди билан урушда қатнашган. BBC ва «Медиазона» манбаларига кўра, улар асосан «Вагнер» гуруҳи орқали фронтга юборилган.
Япония жануби-ғарбидаги Токара ороллари атрофида июн охиридан буён 1,9 минг мартадан кўпроқ зилзила қайд этилгани ҳақида мамлакат бош метеорология бошқармаси маълум қилди.
Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.