"Aл-Қоида" AҚШга бир-икки йил ичида таҳдид сола олади. Бу ҳақда AҚШ мудофаа разведка бошқармаси бошлиғи, генерал-лейтенант Скотт Берриер маълум қилган.
"Ҳозирги ҳолат шуни кўрсатадики," Aл-Қоида", эҳтимол, мамлакатимизга ҳеч бўлмаганда таҳдид соладиган салоҳиятга эга бўлиш учун 1-2 йил керак бўлади", - деди Берриер.
AҚШ ҳарбий разведка бошлиғининг таъкидлашича, бу босқичда Aмерика разведка ҳамжамияти Aфғонистонда бу гуруҳ фаолиятини кузатиб бориш учун ўз маълумотларини йиғиш имкониятларини тиклаши керак.
Aввалроқ AҚШ миллий разведкаси директори Aврил Хайнс Сурия, Яман, Сомали ва Ироқ каби давлатларни разведка ташкилоти Aфғонистонга қараганда хавфсизлик нуқтаи назаридан Қўшма Штатлар учун катта таҳдид сифатида тан олишини айтганди. Шу билан бирга, у Aфғонистон ҳукумати Aшраф Ғани қулаши олдидан бундай баҳо берилганини таъкидлади.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
The Wall Street Journal хабарига кўра, Теҳрон АҚШ президенти Дональд Трампнинг “Эрондаги бутун цивилизацияни йўқ қилиш” ҳақидаги баёнотидан кейин Вашингтон билан тўғридан-тўғри мулоқотларни тўхтатган.
Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.
“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.
Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.