Al Arabiya АҚШ ва Эрон ўртасидаги эҳтимолий келишув матнини эълон қилди

Al Arabiya АҚШ ва Эрон ўртасидаги эҳтимолий келишув матнини эълон қилди

​Телеканал манбаларига кўра, Вашингтон ва Теҳрон ўртасида жума куни имзоланиши мумкин бўлган англашув меморандумининг тахминий матни қуйидаги бандлардан иборат:

1. ​Эрон ва АҚШ, жорий урушдаги ўз иттифоқчилари билан биргаликда, ушбу англашув меморандуми имзоланганидан кейин зудлик билан ва доимий равишда барча фронтларда, шу жумладан Ливанда уруш тугаганини эълон қиладилар ҳамда бундан буён бир-бирларига қарши ҳеч қандай душманлик ҳаракатларини амалга оширмаслик, шунингдек, бир-бирларига нисбатан куч ишлатмаслик ёки таҳдид қилишдан тийилиш мажбуриятини олади;

2. ​Эрон ва АҚШ бир-бирининг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиш ҳамда ички ишларига аралашишдан тийилиш мажбуриятини олади;

3. ​Теҳрон ва Вашингтон музокаралар олиб бориш ва максимал 60 кунлик муддат ичида якуний келишувга эришиш мажбуриятини олади, бу муддат ўзаро розилик билан узайтирилиши мумкин;

4. ​Меморандум имзоланганидан сўнг зудлик билан АҚШ денгиз блокадасини бекор қилади ва Эронга нисбатан ҳар қандай аралашув ёки тўсқинликларнинг олдини олади, шунингдек, максимал 30 кун ичида кемалар ҳаракатини тўлиқ қувват билан тиклайди. Юк ташиш ҳажми Теҳрон томонидан урушдан олдинги ташиш ҳажмига мутаносиб бўлиши керак. Вашингтон, шунингдек, якуний келишув тузилганидан кейин 30 кун ичида ўз кучларини атрофдаги ҳудудлардан олиб чиқиб кетиши шарт;

5. ​Англашув меморандуми имзоланганидан кейин Эрон Форс кўрфазидан Ўмон кўрфазига ва орқага тижорат кемалари ҳаракатини 30 кун ичида урушдан олдинги ҳажмда қайта тикланишини таъминлаши зарур;

6. ​Вашингтон ўз минтақавий ҳамкорлари билан бирга Эронни қайта тиклаш ва иқтисодий ривожлантириш учун режа тузиш мажбуриятини олади ва бунда камида 300 миллиард доллар миқдорида молиялаштиришни таъминлайди. Ушбу режани амалга ошириш механизми, якуний келишувнинг бир қисми сифатида, 60 кун ичида ишлаб чиқилади;

7. ​Вашингтон якуний келишув доирасида келишиладиган жадвалга мувофиқ, Эронга нисбатан барча санкцияларни, жумладан БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюциялари ва Халқаро атом энергияси бўйича агентлик қарорларини, шунингдек, АҚШнинг барча бир томонлама, бирламчи ва иккиламчи санкцияларини тугатиш мажбуриятини олади;

8. ​Теҳрон ҳеч қачон ядровий қурол ишлаб чиқармаслигини яна бир бор баён қилади. Эрон ва АҚШ бойитилган материаллар тақдири ва ядровий соҳага оид бошқа барча ўзаро келишилган масалалар, жумладан Эроннинг ядровий эҳтиёжлари якуний келишувда тегишли тартибда ҳал этилишига келишиб олади;

9. ​Эрон ва АҚШ якуний келишувга эришилгунга қадар мавжуд статус-квони сақлаб қолишга келишади. Эрон ўз ядровий дастурида мавжуд ҳолатни сақлаб туради, Вашингтон эса Теҳронга қарши янги санкциялар жорий этмайди ва минтақадаги ўз кучларини кўпайтирмайди;

10. ​Вашингтон ушбу меморандуми имзоланганидан сўнг зудлик билан ва санкциялар бекор қилинадиган санага қадар АҚШ Молия вазирлиги Эрон хом нефти, нефт-кимё маҳсулотлари ва уларнинг ҳосилаларини экспорт қилиш, шунингдек, бунга тегишли барча хизматлар, жумладан банк операциялари, суғурта, ташиш ва шу каби хизматлар учун рухсатномалар беришини мажбуриятига олади;

11. ​АҚШ якуний келишувга эришиш бўйича музокараларнинг боришини ҳисобга олган ҳолда, Эроннинг музлатилган ёки чекланган маблағлари ва активлари блокировкадан чиқарилишини ва тўлиқ фойдаланиш мумкин бўлишини таъминлайди;

12. ​Эрон ва АҚШ якуний келишувнинг муваффақиятли бажарилишини ва келгусидаги мажбуриятларни назорат қилувчи амалга ошириш механизми яратилишига келишиб олади;

13. ​Англашув меморандуми имзоланганидан кейин ва меморандумининг 4, 5, 10 ва 11-бандларини амалга ошириш бошланиши ҳамда ушбу қадамлар бажарилишининг давом эттирилиши бўйича кафолатлар олингандан сўнг, Эрон ва АҚШ фақат қолган моддалар бўйича якуний келишув юзасидан музокараларга киришади;

14. ​Якуний келишув БМТ Хавфсизлик Кенгашининг мажбурий резолюцияси орқали тасдиқланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Фабио Каннаваронинг Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги тақдири аниқ бўлди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро ўз лавозимида қолиши 100 фоизга ҳал бўлди.

Жаҳон чемпионатидан қайтган 25 ёшли футболчи ўз жонига қасд қилди

Бу ҳақда Sunday World нашри хабар берди.

Фермер улкан саримсоқ етиштириб, рекорд ўрнатди (фото)

Бу ҳақда Washington Post нашри хабар бермоқда.

Холанднинг отаси Англияга мурожаат қилди

Норвегия терма жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Холанднинг отаси Альфи Холанд жамоанинг Англияга қарши мағлубияти ҳақида ўз фикрини билдирди.

Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиши мумкин

Жаҳон чемпиони ва "Олтин тўп" соҳиби Фабио Каннаваро яқин орада Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи лавозимидан кетиши кутилмоқда.

Ўзбекистонга кучли иссиқ ҳаво оқимлари кириб келади

Ҳаво ҳарорати энг иссиқ кунларда республиканинг катта қисмида 41-43 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 44-46 даражагача кўтарилади.

Ҳиндистонда бир кунлик миллий мотам эълон қилинди

Бу ҳақда Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

Мессининг Жаҳон чемпионатидаги рекорд серияси тўхтади

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси ва сардори Лионель Месси 2026 йилги жаҳон чемпионати 1/4 финали доирасида Швейцарияга қарши ўтказилган учрашувда (3:1) гол ура олмади ва ўз тарихий сериясини якунлади.

Кабо-Верде ҳимоячиси терма жамоага иш қидириш иловаси орқали қўшилганини биласизми?

Асли рландиялик бўлган футболчи (отаси Кабо-Вердеда туғилган) португал тилида хабар олган ва дастлаб спам деб ўйлаб, уни эътиборсиз қолдирган.

«Ҳақиқат эшик қоқмоқда» — Теҳрон Вашингтонни огоҳлантирди

Теҳроннинг АҚШ билан музокаралар гуруҳи раҳбари Муҳаммад Боқир Ғолибоф бир томонлама келишувлар даври тугаганини маълум қилди.

Лондон осмонидан улкан аждаҳо учиб ўтди

“Аждаҳо уйи” сериалининг янги фасли рекламаси учун тайёрланган ушбу учувчи модель кўпикли пластмасса, углерод толаси ҳамда алюминийдан ясалган бўлиб, унинг вазни 13 кгни ташкил этган.

Ўзбекистон билан ўйин олдидан Криштиану Роналду ижтимоий тармоқларда қисқа баёнот берди

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида янги пост жойлаштирди.

Президент миллий жамоанинг футбол бўйича жаҳон чемпионатидаги муваффақиятсиз иштирокини текширишни талаб қилди

Мен бу кутилмаган натижадан шунчаки ҳайратда эмас, балки бутунлай лол қолдим.

Қирғизистон–Ўзбекистон чегарасида 27 нафар чегара ходими қўлга олинди

Амалиёт вақтида огоҳлантирувчи ўқ узилгани ҳолати ҳам текширилмоқда.

Алишер Қодиров футболчиларга: "Конго билан ўзингиз учун ўйнанг, футболчи нонини еяпсиз, ғурурингизга ўт тушди"

Депутат Алишер Қодиров Португалияга қарши ўйинда йирик ҳисобда мағлубиятга учраган Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиларини танқид қилди.

Украинани “Русь” деб қайта номлаш таклиф қилинди

Сиёсатчи номни ўзгартириш имкониятини Украинанинг ЕИга аъзо бўлиш истиқболлари билан боғлаган.

Аргентина терма жамоасини ЖЧ-2026 дан четлатиш бўйича петиция 10 миллион имзо тўплади

Футбол мухлислари Аргентина терма жамоасини Жаҳон чемпионатидан четлатиш талаби билан петиция ташкил этди.

Жазирама яна чўзилади: Ўзбекистонда ҳарорат +48° гача кўтарилади

Фуқароларга куннинг энг иссиқ вақтларида очиқ ҳавода узоқ қолмаслик, кўпроқ суюқлик истеъмол қилиш, болалар ва кекса ёшдагилар саломатлигига алоҳида эътибор қаратиш тавсия этилади.

Фёдоровнинг истеъфоси ЕИ учун катта кутилмаган ҳодиса бўлди

Биз Михаил Фёдоров билан жуда яқин ҳамкорлик қилганмиз ва ҳозир ҳам ҳамкорлик қилмоқдамиз

"Украина Путиннинг “ҳомийлари”га зарбалар бермоқда"

Кимдир Москва ёнган Наполеон даврларини эсламоқда. Бироқ Украина учун баландпарвоз гаплар эмас, натижа муҳим.

Эрон АҚШ ҳужумига жавобан ҳусийларга Баб ал-Мандаб бўғозини ёпишни буюрган

Reuters агентлигининг хабар беришича, агар АҚШ Эроннинг электр станцияларига зарба берса, Теҳрон Ямандаги ҳусийларга Баб ал-Мандаб бўғозини ёпиш бўйича кўрсатма берган.

Афғонистонда болалар никоҳи оқибатида жорий йилда камида 42 нафар вояга етмаган қиз фарзандли бўлди

The Guardian маълумотига кўра, улардан 6 нафари иккинчи марта она бўлган, 5 нафарда бачадондан ташқари ҳомиладорлик қайд этилган, 2 нафар қиз эса туғруқ пайтида вафот этган.

Запорожье АЭС бош муҳандиси Украина дрони ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди

МАГАТЭ бош директори Рафаэль Гросси ушбу ҳодисани қоралади, деб хабар берди агентлик.

Сўнгги бир кун ичида Исроилнинг Ғазога берган зарбалари оқибатида 13 нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Сўнгги бир кун ичида Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳужумлари оқибатида камида 13 нафар фаластинлик ҳалок бўлди, 18 киши жароҳатланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири “Anadolu” агентлигига таяниб.

Пезешкиан Трампга: «Эронни йўқ қилмоқчи бўлганлар ҳозир қаерда?»

Эрон президенти Масъуд Пезешкиан АҚШ президенти Дональд Трампнинг баёнотларига жавоб қайтариб, Теҳрон таҳдидларга қуруқ сўзлар билан эмас, амалий ҳаракатлар билан муносабат билдиришини таъкидлади.

Канадада юк поезди ўрмон ёнғини қуршовида қолиб кетди

Аланга ичида қолган поезд Армстронг шаҳри ва яқин атрофдаги аҳоли пунктлари аҳолисини эвакуация қилиш учун фойдаланилган.

Эрдоған: "15 июль қаҳрамонона қаршилиги жаҳон демократияси тарихида беназир ҳодисадир”

Туркия сиёсий тарихидаги энг шафқатсиз давлат тўнтаришига уринишлардан бири бундан роппа-роса 10 йил аввал, 2016 йил 15 июль куни содир бўлган эди. Мамлакатимизнинг давлат муассасаларига яширинча жойлашиб олган террористик оқим томонидан амалга оширилган ушбу давлат тўнтаришига уринишнинг мақсади Туркияни узоқ йиллар давом этадиган тартибсизлик ва беқарорлик муҳитига судраб, халқимизнинг келажагини ўз назорати остига олиш эди.

Чимён тоғида адашиб қолган 4 нафар фуқаро қутқарилди

Ортга қайтаётганда йўлни қисқартириш мақсадида асосий маршрутдан четга чиққани сабабли адашиб қолган ва қутқарувчилар ёрдамига муҳтож бўлган.

Ўзбекистонлик талабалар “Озарбайжон маданиятининг ёзги мактаби” лойиҳаси доирасида Озарбайжонга ташриф буюрдилар

Озарбайжон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Элчихонаси ҳузуридаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият маркази ташаббуси билан амалга оширилаётган “Озарбайжон маданиятининг ёзги мактаби” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикасидан бир гуруҳ талабалар Озарбайжонда сафарда бўлиб турибди.

ЖССТ: Конгода Эбола билан касалланганларнинг ҳақиқий сони расмий маълумотлардан 4 баробар кўп бўлиши мумкин

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, Конго Демократик Республикасида Эбола билан касалланганларнинг ҳақиқий сони расмий кўрсаткичлардан (тахминан 2 мингта касалланиш ва 700 дан ортиқ ўлим ҳолати) 4 баробар кўп бўлиши мумкин.

Европада жазирама қурбонлари сони 10 мингдан ошди

Маълум қилинишича, ўлим ҳолатларининг аксарияти 65 ёш ва ундан катта аҳоли вакиллари орасида қайд этилган.

Ғазода сўнгги бир кунда 8 киши ҳалок бўлди

Ғазо секторида сўнгги 24 соат ичида Исроил ҳарбийларининг ҳужумлари оқибатида 8 нафар фаластинлик ҳалок бўлди, яна 32 киши жароҳат олди.

Жанубий Кореянинг собиқ президенти яна 2 йилга қамалди

Жанубий Кореянинг собиқ президенти Юн Сок Ёл сайловолди кампаниясини молиялаштириш тўғрисидаги қонунни бузганлик бўйича ишда икки йилга озодликдан маҳрум этилди.

Хитойда COVID-19 билан касалланиш кескин ошди

Хитойда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари яна кўпаймоқда. Хитой Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази маълумотларига кўра, июнь ойида мамлакатда 79 мингта тасдиқланган инфекция ҳолати қайд этилган.

ЕИ Хитойга қарамликни камайтириш учун янги молиявий механизм устида ишламоқда – Bloomberg

Агентликнинг ёзишича, Европа Иттифоқи Хитойга бўлган иқтисодий қарамликни камайтириш ва муҳим таъминот занжирларини диверсификация қилиш мақсадида норасмий равишда "бирдамлик воситаси" деб номланган янги молиявий механизмни ишлаб чиқмоқда.

Жанубий Кореяда собиқ бош мураббийнинг юзи хиралаштириб кўрсатилмоқда

Маълум қилинишича, мамлакат президенти шахсан бош мураббийнинг истеъфосини талаб қилган.

ЖЧ-2026. Англия қўшимча бўлимларда Норвегияни мағлуб этиб, ЖЧ ярим финалига йўл олди

Англия терма жамоаси ЖЧ-2026 чорак финалида Норвегияни қўшимча бўлимларда 2:1 ҳисобида таслим этди.

Францияда қасддан ёнғин чиқаришда гумонланиб 32 киши қўлга олинди

Франциянинг 22 та департаментида қасддан ёнғин чиқаришда гумон қилинган 32 нафар шахс ҳибсга олинган.

Германияда жазирама туфайли 5000 дан ортиқ одам вафот этди

Июнь ойида Германияда иссиқлик тўлқинлари туфайли тахминан 5,1 минг киши вафот этди. Роберт Кох институти олимлари бундай об-ҳаво шароитлари баъзи одамлар учун хавф туғдиришда давом этишини башорат қилмоқда.

Ғазодаги қурбонлар сони 73 мингдан ошди

Вазирлик маълумотига кўра, шу давр мобайнида 173 минг 643 нафар киши турли даражада жароҳат олган.