Акула. Саломатликни сақлаш учун айнан унга ўхшаш керак

Акула. Саломатликни сақлаш учун айнан унга ўхшаш керак

Кундалик жисмоний фаоллик ёшлик давридаги ўлим эҳтимолини сезиларли даражада пасайтиради. Тадқиқот натижаларига кўра, кунига 10 дақиқа ва ундан камроқ вақт давомида машқлар бажаришнинг ҳам фойдаси бор. Барчанинг жонига теккан маслаҳатлар – машинани офисдан узоқда қолдириш, зинадан чиқиб-тушиш  ҳаётингизни сақлаб қолиши мумкин.

Ҳаракат ўлимни узоқлаштиради. У юрак, бел ва мия учун фойдали. Одамлар семиришни бошлаганида ёшларидан ўзини оқлаш учун фойдаланадилар. Метаболизм ҳақиқатан ҳам ёш ўтган сайин 10 фоизга пасайишига қарамай, бу кўпроқ ёшга эмас, мушак тўқималарининг йўқотилиши билан боғлиқ.

Ҳаёт тарзи кўпроқ “ўтирган ҳолатда” ўтади, мушаклар йўқолиб боради, моддалар алмашинуви секинлашади, ёғ йиғилади. Ҳаракатсизлик нафақат тана, балки ақлни ҳам кучсизлантиради. Жисмоний фаоллик эса аксинча зўриқиш ва хавотирнинг олдини олади.

Ўтириш ҳолатидаги ҳаёт ҳаракатсизлик доирасига олиб келади. Ҳаракат қилишни тўхтатсангиз, вазн тўплайсиз ва ўзингизни руҳан эзилган ҳолатда ҳис қиласиз. Шунинг учун ҳаракат қилиш истаги пасаяди. Семириб кетасиз, ҳаётдан лаззатланмай қўясиз. Буларнинг бари сизни яна “диванга боғлаб қўяди”.

Жисмоний фаоллик эса аксинча цикл яратади. Ҳаракат кайфият, мушак тўқимаси ва моддалар алмашинувини таъминлайди. Танангиз хушбичим, бўғимлар – серҳаракат бўлади, мия эса ижобий кайфият ва иштиёқни сақлаб қолади. Ҳаракат қилгингиз келади ва бундан ўзингиз ҳам завқ-шавқ оласиз.

Айланиб кетаётган тош моғор босмайди. Ҳаракатчан одам ҳам камроқ ёғ тўплайди.

Питтсбург университети олимлари томонидан олинган квадрицепслар МРТ-тасвирларини таққосланг. Биринчисида 40 ёшли триатлетнинг мушаклари, кейингиларида иккита 70 ёшли эркаклар мушаклари: улардан бири ўтириш ҳолатидаги ҳаёт тарзини олиб боради, бошқаси триатлон бўйича мусобақаларда иштирок этади.

Фаол турмуш тарзини “ташлаб қўйманг”. Лампочка улаб қўйилган велосипедни кўз олдингизга келтиринг: у ўчиб қолмаслиги учун педални тўхтатмай, айлантириш керак. Саломатлик билан ҳам худди шундай.

Ўзингизни акула каби тасаввур қилинг. Бу олдинги мисолдан ҳам яхши. Баъзи акулалар нафас олиши учун доимий равишда ҳаракат қилиши  керак.

Одамлар эса тана ва ақл саломатлигини таъминлаш учун ҳаракат қилишлари лозим. Ҳаракатсиз – ўласиз. Албатта дарҳол эмас, бироқ аста-секин. Бироқ фаол турмуш тарзини олиб боргандагига қараганда анча олдин.

Ҳар куни машқ қилиш шарт эмас. Зинадан чиқиб-тушинг. Чемоданни ғилдирак устида олиб юриш ўрнига ўзингиз кўтаринг. Иш вақтидаги танаффусларда пиёда юринг ва бир неча машқлар бажаринг. Ҳаракат қилинг. Яшанг.

Manba: xabardor. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!