Абдулла Арипов Дмитрий Медведевни туғилган куни билан табриклади

Абдулла Арипов Дмитрий Медведевни туғилган куни билан табриклади

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов россиялик ҳамкасби Дмитрий Медведовни туғилган куни билан қутлади. Бу ҳақда Россия ҳукумати матбуот хизмати маълум қилди.

«Россия ҳукумати раиси Дмитрий Медведевни Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон бош вазирлари Сергей Румас, Бакитжан Сагинтаев, Муҳаммадқалий Абилгазиев ва Абдулла Арипов табриклади», — дейилади хабарда.

Ҳукумат раҳбарларининг мулоқоти чоғида икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари тилга олинди. Евроосиё иқтисодий иттифоқи ва МДҲ доирасида режалаштирилаётган учрашувлар жадвали муҳокама қилинди.

Маълумот учун, Дмитрий Медведев 14 сентябрь куни 53 ёшга тўлди.

Sof.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!