847,3 миллиард доллар: Конгресс рекорд даражадаги мудофаа бюджетини тасдиқлади

847,3 миллиард доллар: Конгресс рекорд даражадаги мудофаа бюджетини тасдиқлади

АҚШ Конгресси Сенати 2023 йилги мудофаа бюджетини келишиб олди. Унинг миқдори рекорд даражадаги 847,3 миллиард долларни ташкил этади.

Бюджетда Украинага 800 миллион доллар миқдоридаги ҳарбий ёрдам ҳам кўзда тутилган.

Бундан ташқари, бюджет лойиҳасида Россия билан ҳарбий ҳамкорликни тақиқлаш муддати беш йилга узайтирилади. Ҳужжат тасдиқлангач, имзолаш учун президент Жо Байденга юборилади.

2022-молия йили учун АҚШ мудофаа бюджети 778 миллиард долларни ташкил этган эди.

Украинадаги уруш фонида мудофаа харажатлари ортиб бормоқда.

Россия 2023 йил учун мудофаа бюджети 84 миллиард доллар бўлишини эълон қилди, бу 2021 йилдагига қараганда 40 фоизга кўпроқ.

Ноябр ойи бошида Украина парламенти 38 миллиард долларлик рекорд даражадаги мудофаа бюджетини тасдиқлаган эди.

Франция мудофаа бюджети 3 миллиард еврога ошиб, 43,9 миллиард еврога етди. Бу деярли 15 йил ичидаги энг катта ўсиш бўлди.

Германия Бундесверни модернизация қилиш учун 100 миллиард евро миқдорида махсус фонд яратди. Жамғарма беш йил давомида сарфланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!