“48 соатга йўқолиб қол”: огоҳ бўлинг, янги хавфли ўйин тарқалди

“48 соатга йўқолиб қол”: огоҳ бўлинг, янги хавфли ўйин тарқалди

Бишкек мактабларида ота-оналар ўсмирлар учун интернетда тарқалаётган янги ўйин ҳақида огоҳлантирилмоқда. Sputnik Қирғизистон хабарига асосан.

Янги ўйин 48 соатга йўқолиб қол (Исчезни на 48 часов) деб номланади. Унинг қоидасига кўра, иштирокчи ўз телефонини ўчириб, ота-оналар қидирувга бериши учун икки кунга йўқолиб қолиши керак. Интернетда ёки ОАВларда иштирокчи йўқолиши ҳақида хабар пайдо бўлса унга балл берилади.

Бишкек мэрияси таълим бошқармаси бошлиғи Сауле Мейрманованинг сўзларига кўра, бутун шаҳар бўйлаб болалар ва ота-оналар хавфли ўйин ҳақида огоҳлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Ота-оналар фарзандларига кўпроқ эътибор беришлари керак. Улар билан суҳбатлашиб, мобил телефонларни текширишлари зарур. Бу ўйин Кўк кит ўйинини эслатади. Биз Бишкекнинг барча мактабларда йиғилишлар ўтказилиб, ота-оналар огоҳлантирилди , - деди Мейрманова.

Ушбу ўйин тарқалиши ҳақида маълумотни Бишкек шаҳар ички ишлар бош бошқармасида ҳам тасдиқлашди. Сўнгги вақтларда ўсмирлар йўқолиши ҳолатлари кўпайди. Айримлар бир икки кундан сўнг топилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!