4 минг доллар топиб олган фаррош пулни эгасига қайтариб берди

4 минг доллар топиб олган фаррош пулни эгасига қайтариб берди

Туркиянинг Ғозийантеп вилояти Шаҳидкомил тумани ҳокимлигида фаррош бўлиб ишлайдиган Меҳмет Кочаслон зиналарни тозалаётиб топиб олган бир даста пулни эгасига қайтариб берди.

“Анадолу” агентлиги хабарида айтилишча, пулнинг миқдори 20 минг лирага (тахминан 4150 АҚШ доллари) тенг эди.

Меҳмет Кочаслон бошлиғига йирик миқдорда пул топиб олганини айтгач, ҳокимликнинг ёрдами билан пулнинг эгаси топилди – у ҳисобчи Иброҳим Бошқаҳрамон бўлиб чиқди. 

Меҳмет Кочаслоннинг бу яхшилиги жавобсиз қолмади, ҳокимлик унга бир маош миқдорида мукофот пули берди.

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!