37-ўлим: Тошкентда 86 ёшли аёл коронавирусдан вафот этди

37-ўлим: Тошкентда 86 ёшли аёл коронавирусдан вафот этди

Чилонзор туманида яшовчи З.Р. 19 июнь куни қон босими юқорилиги, нутқи ўзгариши, қўл ва оёқлардаги кучсизлик сабаб Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилган. 

27 июнь куни аҳволи оғирлашганлиги сабабли ушбу марказнинг реанимация бўлимига ўтказилган.

Унга инсульт, бош мия шиши, гипертония касаллиги, юрак ишемик касаллиги, ўпканинг сурункали обструктив касаллиги, ўткир юрак ва  нафас етишмовчилиги ташхиси қўйилган. 

Коронавирусга чалинган ушбу бемор (аёл) 20 йилдан ортиқ вақт мобайнида гипертония касаллиги билан оғриб келган.

Марказ мутахассислари томонидан қатор консультация ва консилиумлар ўтказилиб, даволашнинг доимий назорати таъминланган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор мия шиши, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!