35 йиллик қонун бекор қилинди: аборт энди ихтиёрий

35 йиллик қонун бекор қилинди: аборт энди ихтиёрий

35 йилдан буён амалда бўлиб келган қонун бекор қилинди. Бу ҳақда “Telegraf.com” хабар берди. Маълумотларга кўра, Ирландияда ўтказилган референдумда мамлакат фуқаролари абортга қўйилган тақиқ олиб ташланишига кўпроқ овоз беришган.

Мамлакат тарихида илк бор 66,4 фоиз аҳоли абортни ёқлаб овоз берган. Абортга қарши кураш ҳаракатининг етакчиси Жон МакГурк ҳам таслим бўлди ва “Ирландия давлати туғулмаган болаларнинг ҳаётини қўлидан олмоқчи”, дея таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, аборт Ирландияда 1983 йилдан бери жиноят саналган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!