2027 йилги мавсум тақвими лойиҳаси клубларга тақдим этилди

2027 йилги мавсум тақвими лойиҳаси клубларга тақдим этилди

2 октябрь куни Лига 2027 йилги тақвим лойиҳасини клубларга тақдим этди. Ишчи режа бўйича Суперлига 26 февраль куни старт олади, сўнгги тур эса 11–12 декабрь саналарига тўғри келади. Плей-офф учрашувлари 16–19 декабрь кунларига режалаштирилган.

Навбатдаги мавсум учун қишки трансфер ойнаси 21 декабрда старт олади ва 22 февралга қадар давом этади. Ёзги трансфер ойнаси эса 6 июль — 21 август саналарини қамраб олади.

2027 йилги мавсум тақвими лойиҳаси клубларга тақдим этилди

2027 йилги мавсум тақвими лойиҳаси клубларга тақдим этилди

Лига режасига кўра, Суперлига учрашувлари умумий ҳисобда 89 кунни банд этади. Шунинг 74 куни жума, шанба, якшанба кунларига тўғри келиб, учрашувларнинг катта қисми дам олиш кунларида бўлиши таъминланади. Фақатгина 15 кун давомидаги учрашувлар ҳафта ўртасида ўтказилади.

2027 йилги мавсум тақвими лойиҳаси клубларга тақдим этилди

Тақвим шакллантиришда Лига 2027 йилда Ўзбекистон мезбонлик қиладиган икки катта мусобақа — ОФК U17 Осиё кубоги ҳамда FIFA U20 жаҳон чемпионатини инобатга олишга ҳарÐ