2 миллион сўм пули бор сумкани юлиб қочган талончи ушланди

2 миллион сўм пули бор сумкани юлиб қочган талончи ушланди

Наманган вилоятининг Мингбулоқ туманида 2018 йил 7 ноябрь куни номаълум шахс “Гулбоғ” МФЙ ҳудудида Б.Т.нинг қўлидан ичида 2 миллион сўм пули бўлган сумкасини юлиб қочган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни “Фаровон” МФЙда яшовчи Н.Ё. содир этганлиги аниқланиб, ушланган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!