17 килограммгача озган қиз биринчи марта овқатланди

17 килограммгача озган қиз биринчи марта овқатланди

Анорексия (тана вазнининг катта қисми йўқотилиши) туфайли оғирлиги атиги 17 килограмм бўлган барнауллик 26 ёшли Кристина Корягина биринчи маротаба шифокор назорати остида овқатлана олди. Бундан олдин қизнинг организми фақат сув ва шарбатларни қабул қилган, холос.

"У биринчи марта овқатланди, мен ҳеч қачон бундай бахтни бошдан кечирмагандим, бировнинг овқатланишини бундай завқ билан кузатмагандим. Ўйлайманки, бу овқат унинг тузалаётганлигининг рамзи бўлиб қолади", деб ёзади блоггер Мария Кохно Инстаграм саҳифасида.

Кристина Корягинанинг таъкидлашича, у тўққиз ёшлигидаёқ вазнини йўқотишни бўшлаган. 11 синфда айни имтиҳонларга тайёргарлик жараёнининг қизғин пайтида унинг саломатлиги янада ёмонлашган. Ҳозирда 26 ёш бўлган бу қиз юристлик дипломига эга. Аммо хасталик уни ишлаш каби бахтдан четлатиб келмоқда.

Бўлимга тегишли бошқа хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!