12 ёшли қиз фарзанд дунёга келтириб уни тан олмади

12 ёшли қиз фарзанд дунёга келтириб уни тан олмади

Украинанинг Ровно шаҳридан бўлган 12 ёшли қиз ўз фарзандини дунёга келтиргандан кейин уни тан олишдан бош тортди. Бу ҳақда РИA Новости хабар берди.

Болалар ишлари бўйича бошқарма бошлиғи Aндрей Мишченнинг айтишига қараганда янги туғилган чақалоқнинг соғлиғида муаммолар бор. Ҳозирда чақалоққа ёрдам кўрсатилмоқда. Кейинчалик бола етимхонага топширилади.

Бола онаси яшаётган ҳудуддаги етимхонага юборилиши мумкин

"Боланинг онаси Закарпатия вилоятида яшайди, шунинг учун болани ўша ерда жойлашган етимхоналардан бирига ўтказиш учун муҳокама кетяпти", дейди Ровно шаҳри перинатал маркази бош врачнинг ўринбосари Галина Ковалева.

Боланинг онаси украинчани тушунмайди

Таъкидланишича, қиз рўйхатдан ўтиш жойида кўринмаган. Қизнинг оиласи аслида ахлатхонада яшайди. Шифокорларнинг сўзларига кўра, қиз на украин, на рус тилини тушунмаган.

togri.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!