Хитой
Хитой ЕИнинг 14 та компаниясини экспорт назорати рўйхатига киритди
Хитой Савдо вазирлиги Европа Иттифоқининг Россияга қарши қабул қилинган 21-санкциялар пакетига жавоб тариқасида ЕИнинг 14 та компаниясини экспорт назорати рўйхатига киритганини маълум қилди.
Трамп 60 давлатга янги божлар жорий этди, жаҳон ОАВ буни савдо уруши давоми деб баҳоламоқда
АҚШ президенти Дональд Трамп Европа Иттифоқи ва яна 59 та давлатдан импорт қилинадиган маҳсулотларга янги тарифларни кучга киритди.
Хитой компанияси Ўзбекистонда деградацияга учраган ерларни тиклашда иштирок этади
Ўзбекистон Хитойнинг M-Grass Ecology компанияси билан ҳамкорлик меморандумини имзолади. Компания дашт ва ўтлоқ экотизимларини тиклаш, мелиорация ишлари, маҳаллий ўсимликларни етиштириш, чўлланишга қарши курашиш ҳамда қумларни мустаҳкамлаш орқали чанг бўронларининг олдини олишга ихтисослашган.
Хитой Россия иштирокида СИ соҳасида кенг кўламли коалиция тузмоқда
Хитой раҳбари лойиҳани Шанхайда бўлиб ўтган Бутунжаҳон AI конференциясида эълон қилди
Си Цзиньпин 30 давлат иштирокида глобал сунъий интеллект альянси тузилишини эълон қилди
Хитой раиси Си Цзиньпин Жаҳон сунъий интеллект ҳамкорлик ташкилоти (WAICO) тузилганини эълон қилди ва халқаро ҳамжамиятни технологияларни биргаликда ривожлантириш ҳамда сунъий интеллектни бошқаришнинг глобал тизимини шакллантиришга чақирди.
Хитой фуқаролари Қозоғистондан 2600 литр дизель ёқилғисини олиб чиқишга уринди
Қозоғистон вилоятида жойлашган Майқапчағай божхона постида тўртта юк машинаси тўхтатилди.
Трамп Хитойни 2020 йилги сайловларга аралашганликда айблади
АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакат халқига мурожаатида Хитойни 2020 йилги президентлик сайловларига аралашганликда айблаб, буни тасдиқловчи ҳужжатлар махфийликдан чиқарилганини маълум қилди.
Хитой кўплаб мамлакатларда ижобий қабул қилиниш рейтинги бўйича АҚШни ортда қолдирди
"Pew" тадқиқот маркази социологлари шундай хулосага келишди.
Хитой ЯИМнинг ўсиш суръати 2022 йилдан буён энг паст даражага тушди
Май ойида Bloomberg ва Reuters агентликлари Хитой иқтисодиёти барча йўналишлар бўйича секинлашгани ҳамда инвестициялар оқими яна камайганини ёзган эди.
Хитой Путиндан кейинги Россияга тайёргарлик кўрмоқда — WSJ
The Wall Street Journal маълумотларига кўра, Хитой Россияда президент Владимир Путиндан кейинги даврга тайёргарлик кўрмоқда ва келажакда мамлакат сиёсатига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган куч марказлари билан алоқаларни фаол ривожлантиряпти.
DeepSeek асосчиси Лян Вэнфэн дунёдаги энг бой СИ-модел ишлаб чиқувчисига айланди
У, шунингдек, Хитойнинг саккизинчи энг бой одамига айланди.
Хитойда COVID-19 билан касалланиш кескин ошди
Хитойда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари яна кўпаймоқда. Хитой Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази маълумотларига кўра, июнь ойида мамлакатда 79 мингта тасдиқланган инфекция ҳолати қайд этилган.