Дональд Трамп

Трамп ва Путин учрашуви «фожиали хато»ми?

Америкалик сенатор Жон Маккейн АҚШ президенти Дональд Трамп ва Россия президенти Владимир Путиннинг Хельсинкидаги учрашувини “фожиали хато” деб атади. 

МРБнинг собиқ раҳбари Трампни сотқинликда айблади

АҚШ Марказий разведка бошқармасининг собиқ раҳбари Жон Бреннан АҚШ президенти Дональд Трампни Россия президенти Владимир Путин билан учрашув якунларига кўра берган матбуот анжумани сабабли сотқинликда айблади. У бу ҳақда твиттерда ёзган.

Трамп: Россия ва АҚШ ҳамкорлиги Сурияда юз минглаб кишилар ҳаётини сақлаб қолиши мумкин

АҚШ ва Россия ҳамкорлиги Сурияда юз минглаб кишилар ҳаётини сақлаб қолиши мумкин, дея маълум қилди АҚШ президенти Дональд Трамп. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Путин: Совуқ уруш аллақачон тугаган

Россия президенти Владимир Путин Хелсинкида АҚШ президенти Дональд Трамп билан бўлиб ўтган музокаралар якуни бўйича икки мамлакат муносабатлари ҳақида гапирар экан, совуқ уруш аллақачон тугаганини айтиб ўтди.

Трамп келажакда Путин билан тез-тез учрашишга ишонч билдирди

АҚШ президенти Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путин билан тез-тез учрашиб туришга ишонч билдирди. У бу ҳақда Хельсинкида бўлиб ўтган музокаралар якунида маълум қилди, деб ёзмоқда «РИА Новости».

Хельсинкида Трамп ва Путин учрашуви бошланди

Хельсинкида АҚШ ва Россия президентлари учрашуви бошланди. Дональд Трамп ва Владимир Путиннинг учрашуви Финляндия пойтахтидаги президентлик саройида бўлиб ўтмоқда.

Трамп Россия билан ёмон муносабатлар сабабини айтди

АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, Россия ва Қўшма Штатлар ўртасидаги ёмон муносабатларга АҚШ томонидан қўйилган аҳмоқона қадамлар сабаб, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Трамп твиттердаги саҳифасида ёзган.

Трамп НАТО давлатлари етакчилари ўзига қўнғироқ қилгани билан мақтанди

АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, НАТО саммитидан сўнг Альянс давлатлари етакчиларидан кўплаб қўнғироқларни қабул қилган.

Путин ва Трамп учрашувига бағишлаб «Трумпутин» таоми яратилди

Финляндиядаги Kaffekievari ресторанида Путин ва Дональд Трампнинг учрашуви арафасида махсус «Трумпутин» номли таом яратилди. Бу ҳақда Helsingin Uutiset’га таяниб, «РИА Новости» хабар берди.

Хельсинкида Трамп ва Путиннинг учрашувига қаршилар ва хайрихоҳлар намойишлар уюштирмоқда

Финляндия пойтахти Хельсинкида намойишлар бўлиб ўтмоқда. Ушбу акцияларни АҚШ президенти Дональд Трамп ва Россия президенти Владимир Путин ўртасида бўлиб ўтадиган учрашувнинг тарафдорлари ҳамда бу тадбирга қаршилар ўтказмоқда, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».

Трамп Ким Чен Инни “буюк шахс”, Путинни “қаттиққўл” деб атади

АҚШ президенти Дональд Трамп Daily Mail британ нашрига берган интервьюсида Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Инни “жуда ақлли, қувноқ одам ва умуман олганда буюк шахс” деб атади.

Финляндия полицияси Трамп ва Путиннинг кортежларини дераза ва балконлардан томоша қилмасликка чақирди

Финляндия пойтахти Хелсинки шаҳри полицияси бошлиғи ўринбосари Хейкки Копперойнен шаҳар аҳолисини АҚШ ва Россия президентлари Дональд Трамп ва Владимир Путиннинг яқин-атрофдан ўтадиган кортежларини томоша қилмасликка чақирди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.