Дональд Трамп

Трамп 2024 йилда АҚШ президентлиги учун ўз номзодини қўяди

AҚШда Демократик партиядан номзод Жо Байденнинг сайловларда расмий ғалабаси эълон қилинган тақдирда президент Дональд Трамп қандай йўл тутади? Бу саволга атрофлича жавоб берилди. Бу ҳақда The New York Times давлат раҳбари маъмуриятидаги манбаларга асосланиб хабар берди.

Байден Россияга қарши кескин чора кўрадими? Лавров жавоб берди

AҚШ президент сайловларида демократ Жо Байден ғалаба қозонган тақдирда Aмериканинг Россияга нисбатан сиёсати тубдан ўзгармайди.  Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров айтиб ўтди.

Трамп Байденнинг ғалабасини тан олди, аммо АҚШ президенти бўлиб қолмоқчи

Сайлов натижаларидан рози бўлмаган Дональд Трамп AҚШ президентлигини сақлаб қолмоқчи, аммо аниқ ҳаракатлар режасига эга эмас.

Болсонару: “Агар керак бўлса, Амазонни "порох" билан ҳимоя қилишга тайёрман”

“Бразилия, агар керак бўлса, Амазон суверенитетини "порох" билан ҳимоя қилиши керак”, деди Президент Жаир Болсонару шу билан АҚШ президентлигига номзод Жо Байденни танқид қилган ҳолда.

Байден: “Ҳокимият узатилишини ҳеч нарса тўхтата олмайди”

АҚШнинг янги маъмуриятига ҳокимиятни ўтказиш жараёнини ҳеч нарса тўхтата олмайди, деди президентликка номзод, бир қатор оммавий ахборот воситалари томонидан президентлик пойгасида ғолиб деб топилган Жо Байден.

АҚШда овозлар сохталаштирилганми? Расмийлар жавоб берди

AҚШ президенти Дональд Трампнинг демократларни президентлик сайловлари пайтида фирибгарликда айблаши асоссиз, дея таъкидлади Associated Press (AР) овоз бериш жараёни учун масъул расмийларнинг баёнотларига асосланиб.

Помпео: "Шошилманг, Байден ҳали АҚШ президенти бўлмади"

AҚШ Давлат котиби Майк Помпео демократ Жо Байденни президентлик сайловидаги ғалабаси билан табриклаган чет эл раҳбарлари ва сиёсатчиларига мурожаат қилди.

Иванка Трамп ҳам отасидан мағлубиятини тан олишини сўради

Хабарда айтилишича, Иванка Дональд Трамп ва унинг маъмурияти мағлубиятни тан олишларини раҳбарият жамоаси билан учрашув пайтида талаб қилган.

АҚШ–Эрон можароси: Байден нима қилади?

AҚШ президентлик сайловида ғалаба қозонганини эълон қилган Жо Байден Эронга нисбатан максимал босим ўтказиш эмас, балки мулоқот сиёсатига амал қилади, бу Эрон ядро дастури бўйича Бирлашган ҳаракат режаси тақдирига ижобий таъсир қилади. Бу ҳақда хавфсизлик сиёсати бўйича Женева маркази вакили Марк Фино маълум қилди.

Трамп твиттердаги барча имтиёзлардан маҳрум бўлади

AҚШнинг янги президенти Жо Байден қасамёд қилган куни Дональд Трамп твиттерда барча имтиёзларидан маҳрум бўлади. Бу ҳақда платформа вакили хабар берди. Энди сиёсатчининг твитлари "жамоатчилик манфаати"га айланмайди, демак, унинг профили "иммунитет"ни йўқотади ва блокланиши мумкин.

Трампнинг собиқ рафиқаси: "Дональд ортга чекиниши керак"

AҚШ президенти Дональд Трамп мағлубиятини тан олиб, орқага чекиниши керак. Бу фикрни унинг биринчи рафиқаси Ивана People нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Байден: "АҚШни "оғриқли қиш" кутмоқда"

Коронавирусга чалинган америкаликлар сонининг кўпайиши сабабли мамлакатни "оғриқли қиш" кутмоқда. Бу ҳақда президент Жо Байден айтиб ўтди.