Тошкент

МИБ ходимига пора таклиф қилган газ идораси ходими ҳибсга олинди

Тезкор тадбир 5 октябрь куни соат 19:30 да туман прокуратураси ва МИБ туман бўлими ходимлари билан ҳамкорликда МИБ инспектори Ж.Ҳ.нинг билдиргисига асосан Ж.Ҳ.нинг хизмат хонасида ўтказилди.

"Тошшаҳартрансхизмат" ходимасини ҳақорат қилган "Дамас" ҳайдовчисига жазо тайинланди (фото+видео)

Ижтимоий тармоқларда ўзини “Тошшаҳартрансхизмат” ходими деб таништирган аёл ва автобус бекатида тўхтаб йўловчи олиш билан шуғулланадиган “Дамас” ҳайдовчиси ўртасида юзага келган можаро тасвирланган видеоёзув тарқалганди.

«Трамадол» ютаётган ўсмирлар ёхуд Чилонзордаги психотроп дорилар «нуқта»си

Facebook’даги «Водители Ташкента» (Drivers.uz) гуруҳи фойдаланувчиси Чилонзор туманидаги «Шуҳрат» чорраҳаси яқинидан машинасида ўтиб кетаётиб, вояга етмаган ўсмирларга психотроп таблеткалар сотилаётганига гувоҳ бўлгани ҳақида ёзди.

Пиёда қизни босиб кетган "Ласетти" ҳайдовчисига қандай жазо берилади?

8 октябр куни ижтимоий тармоқларда "Ласетти" автомашинасининг ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидасини бузиб, пиёдани устига автомашинани ҳайдаган видео тарқалгани ҳақида хабар берган эдик.

Ноқонуний валюта сотишга уринган Сергелидаги «Ипотека банк» мудири ушланди

Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси ДХХ Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда банк мудири ва валютафуруш Акмал Асқаровнинг қинғирликлари фош этилди.

Тошкентда 26 ёшли таниқли тадбиркор фожиали тарзда ҳалок бўлди

Тошкентда таниқли тадбиркор, ресторатор 26 ёшли Мурат Юсупов фожиали тарзда ҳалок бўлди. Бу ҳақда Nuz.uz хабар тарқатди.

Тошкентдаги боғча тарбияланувчилари оммавий равишда заҳарланди — янги маълумотлар

Мактабгача таълим вазирлиги Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 433-сонли мактабгача таълим муассасасида 32 нафар тарбияланувчининг овқатдан заҳарланиши билан боғлиқ вазиятни яқиндан ўрганиб чиқмоқда. Бу ҳақда вазирликнинг Facebook’даги саҳифасида маълум қилинди.

Тошкентда қайнотасига «жаҳл қилган» куёв хотинини пичоқлаб ташлади

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида яшаган Баҳодир Юсуфжонов ва Гулноза Юсуфжонова (Исмоилова) турмуш қуриб аҳил ва иноқ яшаб келишаётган эди.

Тошкентда боғчанинг 78 нафар тарбияланувчиси шифохонага ётқизилди

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги №433 мактабгача таълим муассасаси (боғча)дан 78 нафар боланинг «Инфекцион» касалликлар шифохонаси ва шаҳардаги бошқа шифохоналарга тушгани ва барчасининг иситмаси 39-40 даражадан пасаймаётгани айтилмоқда.

Тошкентда эркак ўз уйида тириклай ёниб кетди (фото)

Юнусобод туманида содир бўлган ёнғин натижасида 44 ёшли эркак уйида ёниб кетди.

Тошкентда беш ёшли фарзандини сотаётган шахс ушланди

Олмазор тумани, Дилсарой кўчасида жойлашган кафе олдида фуқаро А.Қ. ўзининг 2013 йилда туғилган вояга етмаган фарзандини 15 млн сўмга фуқаро М.А.га сотаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура “Telegram”даги саҳифасида хабар бермоқда.

Тошкентда "Ласетти" босиб кетган қиз тирик

Тошкент шаҳар ИИББ бироз олдин ижтимоий тармоқларда тарқалган, "Ласетти" автомобили иштирокидаги мудҳиш ЙТҲга изоҳ берди.