Спорт

Каземиро Месси билан жамоадош бўлади

«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Каземиро «Интер Майами»нинг асосий трансфер мақсади бўлиб қолмоқда.

Ла Лига. «Барселона» сафарда ғалаба қозониб, «Реал» билан фарқни янада оширишди

«Барселона» (88 очко) Ла Лигада кетма-кет ўнинчи ғалабасини қўлга киритди ва жадвалда пешқадамликни давом эттирмоқда

"Нефтчи" афсонаси вафот этди

“Нефтчи” футбол клубида узоқ йиллар давомида самарали фаолият юритган, беш карра Ўзбекистон чемпиони бўлган, Японияда ўтказилган Осиё ўйинларида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида чемпионликни қўлга киритган, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи, тажрибали футболчи ва мураббий Абдусамат Дурмонов вафот этди.

Даҳшатли жароҳат ва кутилмаган воқеа: Руминия чемпионатида тез ёрдам машинаси лойга ботиб қолди

Руминиянинг футбол бўйича иккинчи дивизионида кутилмаган ҳодиса юз берди: ҳимоячи оғир жароҳат олганидан сўнг, футболчилар ва мухлислар сув босган майдонда қолиб кетган тез ёрдам машинасини итариб, стадиондан чиқиб кетишига кўмаклашди.

Мбаппе жароҳатини даволаш ўрнига актриса билан ҳордиқ чиқармоқда. Клуб фанатлари жиддий норозилик билдирмоқда

«Реал Мадрид» мухлислари ҳужумчи Килиан Мбаппени мавсумнинг ҳал қилувчи палласида Италияда севгилиси билан ҳордиқ чиқараётгани учун кескин танқид қилишди.

«Реал» сардори мавсум якунида жамоани тарк этади

Даниэль Карвахаль мавсум якунида «Реал»ни тарк этади, деб хабар бермоқда Marca нашри.

«Барселона» молиявий муаммолар сабаб асосий ҳимоячисини сотиб юбориши мумкин

Ҳимоячи Жюль Кунде «Челси» қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

Суперлигада 11-тур старт олди: Бугунги ўйинлардан кейинги турнир жадвалидаги ҳолат билан танишинг (фото)

Суперлигада 11-тур ўйинлари старт олди. 2 май куни 2 та учрашув ўтказилди.

Абдуқодир Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.

Канада ЖЧ-2026 хавфсизлик чоралари учун қўшимча 145 миллион доллар ажратди

Канада ҳукумати 2026-йилги жаҳон чемпионати давомида хавфсизликни таъминлаш учун қўшимча 145 миллион Канада доллари (тахминан 106 миллион АҚШ доллари) ажратади.

«Реал» ҳужумчисига 10 дан ортиқ клуб даъвогарлик қилмоқда

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Гонсало Гарсия трансфер бозорида жуда катта талабга эга бўлиб турибди.

“Сити”да Ямалдан зўр футболчи бор!

“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Райан Шерки ҳақида унинг собиқ жамоадоши Жорж Микаутадзе фикр билдириб, франциялик футболчига катта баҳо берди.