Қашқадарё

Бухоро, Қашқадарё, Самарқанд ва Хоразмда теримчилар учун қўшимча ҳақ жорий этилди

Жорий йил 5 октябрдан Бухоро, Қашқадарё, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида терилган ҳар бир килограмм пахта учун 100 сўмдан қўшиб берилади. Бу ҳақда Norma хабар бермоқда.

Қашқадарёда 83 ёшли қайнона келинидан калтак еди

Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида 2018 йил 7 октябрь куни туман ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, шу йил 7 сентябрь куни Совбоғ қишлоғида яшовчи О.Ш. уйи олдида турмуш ўртоғи С.Н. (исмли аёл) билан жанжалашиб қолади. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилди.

Косон тумани ҳокими тадбиркор аёлни бўғиб, калтаклади. Нега?

“Upl.uz” сайтининг хабар беришича, Қашқадарё вилояти Косон туманида тадбиркор аёл туман ҳокими Бахтиёр Ражабов томонидан калтакланган.

Ўз бошлиғини пичоқлаган МИБ ходими 16 йилга қамалди

3 октябрь куни Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти суди ўз бошлиғини пичоқлаган МИБнинг собиқ давлат ижрочиси Ибрат Шавкатовни айбли деб топиб, унга нисбатан 16 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. Бу ҳақда МИБ матбуот хизмати хабар қилди.

Ер учун 15 миллион, кадастр ҳужжати учун 300 минг сўм сўраган қашқадарёлик раҳбар қўлга олинди

Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Нишон тумани ер тузиш ва кадастр бўлими ходими Бекзод Тўронов 14 миллион сўм миқдоридаги пулни пора тариқасида олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Бу ҳақда «Қашқадарё» газетаси сайтида хабар берилди.

101 нафар ўзбек асири матонати немис нацистларини лол қолдирган

Қарши шаҳридаги вилоят “Ёшлар маркази”да Голландиядаги Амерсфорт концентрацион лагерининг 101 нафар ўзбек ҳарбий асирлари хотирасига бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Унда тадқиқотчи ва ёзувчи Ремко Рейдинг бошчилигидаги Нидерландия делегацияси аъзолари нуронийлар, ёшлар ва ОАВ вакиллари билан суҳбат ўтказди.

Рақамларни яширишдан нима наф?​ Қашқадарёдаги тўйда аслида неча киши заҳарланган эди?

Жорий йилнинг 30 сентярб куни Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан 2018 йил 29 сентябр куни соат 21:25да олинган маълумотга асосан, жорий йилнинг 28 сентябр куни вилоят Юқумли касалликлар шифохонасига 16 нафар ва 29 сентябр куни 7 нафар, жами 23 нафар фуқаролар овқатдан заҳарланиш “Ўткир гастроэнтерит” ташхиси билан ётқизилганини хабар қилди.

Ана холос! Қашқадарёда аслида 400 киши заҳарланган

Қаршида бўлиб ўтган тўйда кўплаб одамлар заҳарлангани ҳақида хабар бергандик. Оммавий ахборот воситаларида уларнинг сони бўйича турлича фактлар берилди. Масалага аниқлик киритиш мақсадида “Халқ сўзи“нинг вилоят мухбири вазиятни ўрганди.

Қашқадарёда очиқ деразадан уйга кириб ўғрилик қилган шахс ушланди

Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида шу йил 30 июнь куни номаълум шахс Қумбанги маҳалласида яшовчи М.Б.нинг уйига очиқ қолган деразаси орқали кириб, хонасидан 3 млн. сўм пул, 200 АҚШ доллари, заргарлик буюмлари ва 3 дона мобил телефонни ўғирлаб кетган.

Қашқадарёда оммавий заҳарланиш. Расмий маълумотлар берилди

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида жойлашган “Ширин ният барака” МЧЖга қарашли “Бахтли оила” тўйхонасида бўлиб ўтган тўйда иштирок этганлар орасида қайд этилган “овқатдан заҳарланишга гумон” ҳолати юзасидан янги маълумотлар тақдим этилди.

Қашқадарёда 23 киши овқатдан заҳарланди. Нега?

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги берган маълумотга кўра, 28 сентябрь куни 16 киши, 29 сентябрь куни яна 7 киши овқатдан заҳарланиб, шифохонага тушган.

Ички ишлар органларига ишга кириш 2 минг доллар турадими?

Мўмай даромад топиш илинжида ўз юртдошларини алдашга уринаётган фирибгарларнинг асл мақсади ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан фош этилди.