Владимир Путин
КХДРда Трампни «жасур қарорлар» қабул қилишга чақиришди
Таъкидланишича, ҳозирги вақтда икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар «боши берк кўча»га кириб қолди, бу АҚШ президентидан «қатъий қарорлар»ни талаб қилади.
Трамп Туркияга: «Бу иш ҳали тугамади, нима бўлишини энди кўрамиз»
АҚШ президенти Дональд Трамп Туркия суди черков руҳонийси Эндрю Брансонни уй қамоғидан озод этиш сўровини иккинчи марта рад этганига муносабат билдирди.
Кремль Россия, Туркия ва Эрон раҳбарларининг учрашуви ўтказилиши мумкинлигини эълон қилди
Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Россия Федерацияси, Туркия ва Эрон раҳбарларининг уч томонлама учрашув бўлиб ўтишини мумкинлигини билдирди.
Трамп Эрон билан мулоқотга тайёр, бироқ...
АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон раҳбарияти билан мулоқот қилишга тайёр, бироқ бунинг учун Эрон раҳбарияти ўз сиёсий йўналишидаги фундаментал ўзгаришларга содиқлигини намойиш этиши керак бўлади.
МРБнинг 6 нафар собиқ раҳбари Трампга қарши чиқди
АҚШ хавфсизлик хизматининг собиқ ходимлари ва Марказий разведка бошқармаси (МРБ)нинг олти нафар собиқ директори Қўшма Штатлар президенти Дональд Трамп танқид остига олинган қўшма хатни имзолади. Бунга Трампнинг Марказий разведка бошқармаси собиқ директори Жон Бреннан махфий маълумотларига киришни рад этиш тўғрисидаги қарори сабаб бўлди. Бу ҳақда The Daily Beast нашри хабар қилди.
Трамп: «Туркия яхши дўст эмас экан»
АҚШ Молия вазири Стивен Мнучин агар пастор Эндрю Брансон қўйиб юборилмайдиган бўлса, Туркияга нисбатан янги санкциялар жорий этилишини билдирди.
Трампга қарши акцияга 350га яқин ОАВ қўшилди
350га яқин оммавий ахборот воситаси матбуот эркинлигини ҳимоя қилиш мавзусида таҳририят мақолаларини эълон қилади. Бу ҳақда Британиянинг The Guardian нашри хабар берди.
Трампнинг адвокати АҚШ махсус прокурорига таҳдид қилди
АҚШ президентининг адвокати Рудольф Жулиани 2016 йилда Қўшма Штатлардаги президентлик сайловларига Россиянинг аралашуви бўйича ишни олиб бораётган АҚШ махсус прокурори Роберт Мюллерга суриштирув ишлари чўзилиб кетадиган бўлса, бунга жавоб бериши билан таҳдид қилди. Бу ҳақда Жулиани Американинг MSNBC телеканали эфирида айтиб ўтди.
Трамп Обаманинг махфий директивасини бекор қилди
АҚШ президенти Дональд Трамп собиқ президент Барак Обаманинг мамлакат рақибларига қарши киберқуролдан фойдаланиш бўйича махфий директивасини бекор этишга қарор қилди.
Майк Пенс: “Туркия Трампнинг сабрини синамасин”
Аввалроқ, Туркия мухолифати томонидан “ФЕТО” террорчилик ташкилоти раҳбари Фатхулла Гулен эвазига жосусликда айбланаётган АҚШ фуқароси роҳиб Эндрю Брансонни топшириш таклифи берилганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Трамп Россия атрофида жодугарлар овини бошлаганлар коррупция туфайли ишдан бўшатилаётганини билдирди
Россиянинг Америкадаги президентлик сайловларига аралашуви боис жодугарлар овини бошлаган давлат хизматчилари коррупция ва ноқонуний фаолиятлари туфайли ишдан бўшатилмоқда ҳамда лавозими пасайтирилмоқда. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп маълум қилди.
Ким Чен Ин Путинни табриклади
КХДР етакчиси Ким Чен Ин Россия президенти Владимир Путинга Корея Япония ҳукмронлигидан озод этилганлигининг 73 йиллиги муносабати билан табрикнома йўллади. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар берди.