Кирманг

9 йилдан буён қидирувда бўлган жиноятчи Туркияда ушланди

Мазкур шахслар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органларига топширилди.

Истанбулда 15 ёшли қиз бошқа мактабнинг беш нафар ўқувчисини пичоқлади

Ҳодиса юзасидан тергов бошланган.

Ғазода қарийб уч йилдан сўнг 105 нафар фаластинликнинг жасади дафн этилди

Фаластин Фуқаро мудофааси маълумотларига кўра, топилган жасадлар орасида 37 нафар бола ва 38 нафар аёл бор.

Хитой Эронга АҚШ кучлари жойлашуви ҳақида разведка маълумотлари берганини рад этди

Хитой ТИВ вакили Го Цзякунь Пекин халқаро мажбуриятларини қатъий бажараётганини таъкидлаб, Хитойни ҳарбий можарони баҳона қилиб қоралашга уринишларга қарши эканини билдирди.

Саудияда пайғамбарни ҳақорат қилган муҳожир ўлим жазосига ҳукм қилинди

Саудия Арабистонида шри-Ланкалик меҳнат муҳожири Аножан Сивараса Фаcебоок ижтимоий тармоғида пайғамбар Муҳаммадни ҳақорат қилувчи изоҳ ёзган, кейинчалик уни ўчириб, узр сўраган.

Россия Япония санкцияларига жавоб чораларини эълон қилди

Россия Токионинг янги санкцияларига Япония манфаатларига зарар етказиши мумкин бўлган қарши чоралар билан жавоб беришини маълум қилди.

Непалда музлик қулаши оқибатида 5 мингдан ортиқ киши бедарак йўқолган

Непалда музлик қулаши ва кучли сув тошқинлари оқибатида бошланган қидирув-қутқарув ишлари якунланиб, мамлакат тикланиш босқичига ўтди. Расмий маълумотларга кўра, 5285 киши ҳануз бедарак йўқолган, қарийб 13 800 киши қутқарилган.

Бухорода суд раисини кабинетида 50 минг доллар яширган адвокат ушланди

Бухоро вилоятида ўтказилган махсус тадбир давомида Бухоро шаҳар суди раиси хизмат хонасидан 50 минг доллар топилгани ҳақида хабар тарқалди.

Нью-Йоркда қизамиқ авж олгани сабаб фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Нью-Йорк штати губернатори Кэти Хокул қизамиқ касаллиги тарқалаётгани сабабли штатда фавқулодда ҳолат эълон қилди.

Трамп: Эрон билан уруш тез орада тугайди, нефть ва бензин нархи пасаяди

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан уруш «тез орада» тугашини ва мамлакатда ёқилғи нархлари пасайишини айтди.

Интерпол 1,1 миллиард долларлик 650 тонна гиёҳвандлик моддаларини мусодара қилди

Интерпол Жануби-Шарқий Осиё ва у билан боғлиқ транзит йўналишларида ўтказилган халқаро операция давомида 650 тонна гиёҳвандлик моддалари, прекурсорлар ва фармацевтика воситалари мусодара қилинганини маълум қилди.

Москва Украинадан 650 дан ортиқ дрон ҳужумига учраганини билдирди

Москва мэри Сергей Собянин 5 октябрь кечқурундан 6 октябрь тонгига қадар Россия пойтахти томон 650 дан ортиқ Украина дрони учирилганини маълум қилди.