АКШ

Трамп нега «қайноқ нуқталар»га сафар қилмоқчи экани ошкор бўлди

АҚШ президенти Дональд Трамп аввалроқ ўз маслаҳатчиларига хориждаги жанговар ҳаракатлар ҳудудида бўлган америкалик ҳарбийларни кўриб келмоқчи экани ҳақида айтганди.

Суд Трампнинг мигрантлар бўйича фармонини блоклаб қўйди

Суд АҚШ президенти Дональд Трампнинг ноқонуний мигрантларга сиёсий бошпана тақдим этишни чекловчи фармонини вақтинчалик блоклаб қўйди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Трамп Қошиқчига тегишли аудиоёзувни «қўрқинчли» деб атади

АҚШ президенти Дональд Трамп Саудиянинг Истанбулдаги консулхонасида ўлдирилган журналист Жамол Қошиқчининг ўлимига оид аудиоёзувни тинглашга «сабаб» йўқлигини айтди.

ОАВ: Иванка Трамп Оқ уй қоидаларини қўпол равишда бузди

АҚШ президентининг қизи ва маслаҳатчиси Иванка Трамп федерал ҳужжатларни юритиш қоидаларини қўпол тарзда бузиб, иш ёзишмалари учун шахсий почтасидан фойдаланган. Бу ҳақда "Кун" нашри хабар бермоқда.

Нурмагомедов афсонавий боксчига: “Мен сен билан уришмайман, оғам”

UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов 49 ёшли боксчи Рой Жонс билан жанг қилишдан бош тортди.

ОАВ: АҚШ Мексика билан чегарадан ҳарбийларни ортга қайтармоқда

АҚШ келаси ҳафта мамлакат президенти Дональд Трамп томонидан Мексика билан чегарага юборилган қўшинларни ортга қайтара бошлайди. Бу ҳақда Politico АҚШ армияси генерал-лейтенанти, жанубий чегарадаги амалиётга раҳбарлик қилган Жеффри Бьюкененга асосан хабар берди.

Дональд Трамп ўз ишини «беш плюс»га баҳолади

АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг президент сифатидаги ишини «беш плюс»га баҳолади, деб ёзади «Коммерсантъ».

АҚШда дальтоник полициячига ҳамкасблари махсус кўзойнак совға қилди. У умрида биринчи марта ҳақиқий рангларни кўрди

АҚШнинг Калифорния штатидаги Юрика шаҳрида шериф ўринбосари Жеф Дишмонга ҳамкасблари кўзойнак совға қилди. У оддий эмас, махсус кўзойнак бўлиб, дальтонизм (баъзи ранг-тусларни фарқ қила олмаслик касаллиги) билан туғилган Дишмонга умрида биринчи марта рангларни ажратиш имконини берди, деб ёзади "daryo.uz".

АҚШ армиясида жиддий муаммолар борлиги маълум бўлди

АҚШ армияси ҳарбий хизматчилар етишмовчилигига дуч келган — ҳозирда уларнинг сони Иккинчи жаҳон уруши якунланганидан буён энг кам даражада.

Нурмагомедов МакГрегор билан яна жанг қилишга рози, фақат бу сафар...

Енгил вазнда UFC чемпиони, россиялик Хабиб Нурмагомедов собиқ рақиби ирландиялик жангчи Конор МакГрегор билан бокс қоидалари бўйича жанг ўтказишга тайёр.

Селфи АҚШ фуқаросини 99 йиллик қамоқ жазосидан қутқариб қолди

Техас штатида истиқомат қилувчи Кристофер Прекопия селфи жиноят бўйича ўзини айбсиз эканлигини исботлашга ёрдам берди. Бу ҳақда KVUE нашри хабар қилди.

NYT: Трамп вице-президент Пенснинг садоқатига шубҳа қилмоқда

АҚШ президенти Дональд Трамп сўнгги вақтларда ўз маслаҳатчиларидан улар мамлакат вице-президенти Майк Пенснинг садоқатлилигига ишониш-ишонмасликларини тез-тез сўрамоқда. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар бермоқда.