АКШ
Трамп Нетаньяху билан Эрон масаласини муҳокама қилди
Бу ҳақда Axios журналисти Барак Равид маълум қилди.
АҚШ Украинадаги камида 13 та биолабораторияни молиялаштирган
Умуман олганда, Пентагон ҳисоботидан маълум бўлишича, АҚШнинг Украина биоинфратузилмасига киритган умумий сармояси 200 миллион доллардан ошиб, 46 та объектни қамраб олган.
Трамп Хитойга ташрифида Ҳўрмуз бўғозини очиш масаласида бирор натижага эриша олмади
Хитой ва АҚШ ўртасида Ҳўрмузни очиш масаласида ҳамфикрлик бордек кўринса-да, бўғоз ёпиқлигича қолмоқда.
Лондонда икки томонлама йирик норозилик намойишлари бўлиб ўтди
Лондон марказида бир вақтнинг ўзида икки йўналишда оммавий норозилик намойишлари ўтказилди: ўнг қанот фаоллари ва Фаластин тарафдорлари кўчаларга чиқди.
Лондонда Бош вазир Кир Стармерга қарши йирик норозилик митинги бошланди
Кир Стармерга қарши Лондонда оммавий митинг бошланди, деб хабар берди РИА Новости.
АҚШ Ғазони тиклаш учун Исроилдан Фаластин солиқларини ажратишни сўрамоқчи
Дональд Трамп маъмурияти Исроил томонидан ушлаб турилган Фаластин солиқ маблағларининг бир қисмини Ғазо секторини урушдан кейинги тиклаш ишларига йўналтириш масаласини муҳокама қилмоқда.
Трамп Тайванни мустақилликка интилмасликка чақирди
АҚШ президенти Дональд Трамп Хитойга ташрифи чоғида Тайван масаласини Хитой раиси Си Цзиньпин билан муҳокама қилганини билдирди.
АҚШ делегацияси Хитойда берилган телефон ва нишонлардан воз кечди
АҚШ президенти Дональд Трампнинг Хитойга ташрифи давомида америкалик журналистлар ва делегация аъзоларига берилган телефонлар, бейджлар ва бошқа буюмлар АҚШга қайтиш олдидан мусодара қилиниб, чиқиндилар қутисига ташлангани маълум бўлди.
Трамп Марко Рубионинг “Мадуро услуби”даги спорт кийимини мақтади
АҚШ президенти Дональд Трамп давлат котиби Марко Рубионинг ижтимоий тармоқларда муҳокамага сабаб бўлган спорт кийими ҳақида фикр билдирди.
Трамп Си Цзиньпинни “диктатор” деб аташдан бош тортди
Журналистнинг «Сизнингча, Си Цзиньпин диктаторми?» деган саволига АҚШ президенти Дональд Трамп аниқ жавоб беришдан қочди.
АҚШ Олий суди аборт таблеткаларини почта орқали юбориш ҳуқуқини вақтинча тиклади
АҚШ Олий суди аборт учун қўлланиладиган мифепристон препаратини почта орқали етказиб беришга қўйилган чекловни вақтинча бекор қилди.
Трамп маъмурияти Европа бўйича кескин қарор қабул қилди
Пентагон Европа ҳудудидаги Америка қўшинлари сонини камайтириш бўйича чораларни бошлади. Бу қарор АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсет буйруғи асосида қабул қилингани хабар қилинмоқда.