Украина Бош прокуратураси урушда жароҳатланган болалар ҳақидаги маълумотларни эълон қилди. 2023 йил 8 июл куни эрталабки ҳолатга кўра, вояга етмаганлар бўйича прокурорларнинг расмий маълумотларига кўра, 494 нафар бола ҳалок бўлган, 1051 нафардан ортиқ бола турли тан жароҳатлари олган. Департамент худди шундай маълумотларни 29 июн куни эълон қилди. Ҳисоботда таъкидланишича, бу рақамлар якуний эмас. Бош прокуратура томонидан уруш жойларида болаларнинг уруш қурбони бўлиш ҳолатларини аниқлаш давом этмоқда.
Жабрланган болаларнинг катта қисми — 472 бола Донецк вилоятига тўғри келмоқда. Бош прокуратура минтақалар бўйича маълумотларни тақдим этади: Харков вилоятида 297 нафар, Киевда 129 нафар, Херсонда 115 нафар, Запорожьеда 91 нафар, Николайда 89 нафар, Днепропетровскда 83 нафар бола жароҳатланган.
Олимлар бундан радиация нафақат тирик мавжудотларни йўқ қилиши, балким уларнинг организмида кутилмаган эволюция жараёнларни қўзғатиши ҳам мумкин, деган хулосага келишмоқда.
"Европа таажжубда, Доналд Трамп Россияни улар учун хавф деб ҳисобламаса, нима учун NATO аъзоларидан Ялпи ички маҳсулотларнинг 5 фоизини мудофаа харажатларига сарфлашни талаб қилмоқда?"
Шунингдек, юристконсульт муқаддам ўзининг воситачисидан олган 50 минг АҚШ долларидан 10 минг АҚШ долларини компенсация маблағининг ўтказилиш жараёнини тезлаштириб бериши учун Тошкент шаҳар Иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг бош мутахассисига берганлиги маълум бўлди.
Россия президенти Владимир Путин Кремлда Москвага ташриф буюрган Босния ва Герсеговина таркибидаги Серб Республикаси президенти Милорад Додикни қабул қилди.
Украина ташқи ишлар вазири Андрей Сибига АҚШ билан ноёб ер металлари бўйича келишув Украинанинг Европа Иттифоқига йўлига зид бўлмаслиги кераклигини айтди.
Хитой Халқ Республикаси (ХХР) раиси Си Цзиньпин Ҳиндистонни янада яқинроқ ҳамкорликка даъват этиб, икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар уларнинг рамзий ҳайвонлари - "аждаҳо ва фил рақси"га ўхшаши кераклигини таъкидлади.