Мазкур шарҳда ипотека бозоридаги кредитлар ҳолати, янги тартибда ажратилаётган ипотека кредитлари ҳамда уларнинг муаммоли қарздорликлари ҳақида атрофлича маълумот ва таҳлиллар келтирилган.
2021 йил 6 ойида ипотека бозорида кредит кўрсаткичлари ипотека кредитларига бўлган юқори талаб ҳамда бирламчи бозордаги уй-жойлар таклифи ўртасидаги номутаносиблик таъсирида шаклланди.
Жорий йил 1 июль ҳолатига ипотека кредитлари қолдиғи 30,8 триллион сўмни ташкил этиб, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 25,2 фоизга (6,2 триллион сўмга) ўсган бўлса, мазкур даврда ажратилган ипотека кредитлари эса 28,1 фоизга камайиб, 3,5 триллион сўмни ташкил этди.
Мазкур камайиш тенденциясига асосий омиллар сифатида ипотека бозорида рақобат муҳитини янада ривожлантириш учун жорий этилган 2020 йилги мақсадли давлат дастурларидан бошлаб “Қишлоқ қурилиш инвест” ИК иштирокида бир қаватли арзон уй-жойлар қурилишининг тўхталиши, “Ўзшаҳар қурилиш инвест” ИК иштирокида шаҳарларда кўп квартирали арзон уй-жойларнинг қурилишини молиялаштириш потенциал қарз олувчилар маблағлари ҳамда қонунчиликда таъқиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилишига қаратилган тартибларни келтириб ўтиш мумкин. Мазкур тартибларнинг жорий этилиши марказлашган маблағлар ҳисобидан уй-жой қурилиши учун ресурс маблағларини ажратишдан воз кечиб, келгусида аҳолига ипотека кредитлари бериш учун тижорат банкларини узоқ муддатли ресурс маблағлари билан таъминлашга қаратилган.
Жорий йил 6 ойида “Қишлоқ қурилиш инвест” ИК ҳамда “Ўзшаҳар қурилиш инвест” ИК томонидан қурилган уйларни сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитларининг жами ажратилган ипотека кредитларидаги улуши 19,8 фоизни (698,2 миллиард сўм) ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 48,8 фоизга (2663 миллиард сўмга) камайган бўлса, мазкур даврда Президентимизнинг 2019 йил 28 ноябрдаги Фармони билан жорий этилган аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг бозор тамойилларига асосланган янги тартиби доирасида ажратилган ипотека кредитларининг улуши 6,7 фоиздан (328 миллиард сўмдан) 47,9 фоизга (1689 миллиард сўмга) ошди.
“Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” АЖ маблағлари ҳисобидан тижорат банклари томонидан дастлабки ипотека кредитлари 2020 йил 1 ноябрда ажратила бошланган бўлса, жорий йил 6 ойида мазкур компания маблағлари ҳисобидан ажратилган ипотека кредитларининг жами ажратилган ипотека кредитларидаги улуши 17 фоизга (584,6 миллиард сўмга) етди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Эрон Теҳроннинг тўхтатишга рози бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган тинчлик келишувининг муддати яқинлашар экан, Исроилга бир нечта босқичли ҳаво ҳужумларини бошлади.
"Теҳроннинг амалиётлари “дўст ва қардош Қатар давлати ва унинг халқи учун таҳдид ёки хавф туғдирмайди”, дейилади Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши баёнотида.
АҚШ президенти Дональд Трамп ўзи Эронга қарши уюштирган зарбаларни “том маънода ҳарбий муваффақият” деб атаб мақтаган бир пайтда, демократлар уни ваколатини ошириб юборганликда айблашди.
Мексика президенти Клаудия Шейнбаум видеомурожаатида минтақадаги барча тадбирлар тўхтатилганини таъкидлади ва аҳолини уйда ёки бошпаналарда қолишга чақирди.
БМТ 2024 йилда болаларга қарши ҳарбий низолардаги зўравонликлар «мисли кўрилмаган даража»га етганини маълум қилди. Энг кўп ҳуқуқбузарликлар Ғазо ва ишғол этилган Ғарбий соҳилда Исроил армияси томонидан содир этилган.
20 июнь куни “Eco Expo Central Asia 2025” халқаро экологик технологиялар кўргазмаси доирасида Қозоғистон Республикаси Экология ва табиий ресурслар вазири Ерлан Нйсанбаев иштирокчиларнинг кўргазма стендлари билан танишди. Юқори мартабали меҳмонга Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамроҳлик қилди.
Европа Иттифоқи Россия билан кўп йиллик энергетик алоқаларга чек қўйишни режалаштирмоқда. Яқинда қабул қилинган таклифга кўра, ЕИ 2027 йил охиригача Россиядан табиий ва суюлтирилган газ импорт қилишни тўхтатиш учун юридик мажбурий механизмлар жорий этмоқчи.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода 8 нафар қиз келин либосида “Эр керак” деб ёзилган плакатлар билан марказий кўчаларни айланиб юргани акс эттирилган.