Ҳар бир қудуқ қурилишидан 10 миллиард сўмдан ортиқ маблағ тежаб қолинмоқда

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати раҳбари Мўмин Ибодов бугун АОКАда ўтказилган брифингда хорижий усулларни татбиқ этиш орқали газ қудуқларни бурғилаш муддатини қисқартириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар амалий натижалар бераётганини қайд этди.

Англия банки асосий ставкасини йиллик 5,25% даражасида сақлаб қолди

Пул-кредит сиёсати қўмитаси аъзоларининг кўпчилиги ушбу қарор учун овоз берди

Қирғизистон номинал қиймати 5 минг сом бўлган янги банкнотани муомалага киритди

5 000 сомлик банкнот қалбакилаштиришдан ишончли ҳимояни таъминловчи замонавий хавфсизлик элементларининг уч даражали мажмуасини ўз ичига олади.

Хитойнинг жорий ҳисоб баланси жорий йилнинг биринчи чорагида 39,2 миллиард долларлик профицит билан чиқди

Хитойнинг Валюта клиринги давлат бошқармаси (SAFE) 2024 йил январь-март ойлари учун жорий ҳисоб маълумотларини эълон қилди.

Ўзбекистонда доллар расмий курси 12 700 сўмдан ошди

Марказий банк 13 майдан хорижий валуталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Ипак олишнинг муқобил усуллари йўлга қўйилади

Президент раислигида маҳаллий саноат тармоғидаги ички имкониятларни сафарбар этиш орқали аҳолини ишли ва даромадли қилиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Президент фармони билан пилла харид нархи 25 фоизга оширилди

Президент раислигида ўтказилган йиғилишда таъкидланганидек, пиллани харид нархи пастлиги учун пиллакорларда манфаатдорлик паст.

Экспортда ипакдан тайёр маҳсулот улушини кўпайтириш зарур – Президент

Президент раислигида ўтказилган йиғилишда соҳага ипак қуртини парваришлаш, касалликдан сақлаш агротехникаси ва инновациялари кириб келмагани ҳисобига уруғдан пилла олишда йўқотишлар сақланиб қолаётгани таъкидланди.

14 та кичик саноат зонасида 100 миллион долларлик лойиҳалар бошланади

Президент раислигидаги йиғилишда жорий йилда Шароф Рашидов ва Оҳангарон туманларида биттадан йирик чарм кластерини ташкил этиш муҳимлиги таъкидланди.

“Чармсаноат” уюшмаси фаолиятини тубдан ўзгартириш зарур – Президент

Соҳада энг асосий масалалардан бири, бу – хом ашё. Кластерларда қорамолни кўпайтириш билан бирга, аҳоли хонадонлари ва терини қайта ишлаш корхоналари билан кооперацияни йўлга қўйиш 25 та туманда чорвачилик кластерлари ташкил қилинган. Лекин, ер ажратиш ва кредит масаласи тўлиқ ҳал қилинмагани учун барча кластерларнинг ҳам фаолияти ҳали юриб кетгани йўқ. Масалан, 19 та кластерга етарли ер майдонлари ажратилмаган. Айтилган муаммоли масалалардан келиб чиқиб “Чармсаноат” уюшмаси фаолиятини тубдан ўзгартириш зарурлиги таъкидланди. Facebook| (https://www.facebook.com/PressSecretaryUZ)Instagram| (https://www.instagram.com/press_secretary_uz/)X (https://twitter.com/Sherzod_Asadov)

Чармга ихтисослашган 14 та кичик саноат зонасида лойиҳалар бошланмаган

Оҳангарон ва Ургут туманларида лойиҳалар бошланган бўлса-да, Нурафшон шаҳрида, Уйчи, Ангор, Қўқон, Қўштепа, Олтинкўл, Шароф Рашидов туманлари, Наманган шаҳри, Шаҳрихон, Самарқанд, Ҳазорасп, Бухоро, Нукус туманлари, Қарши шаҳрида бу ишлар лозим даражада ташкил этилмагани танқид қилинди.

Йиғилишда айрим вазир ва ҳокимлар фаолияти танқид қилинди

Ўтган йили чармсаноатда ишлаб чиқариш ҳажми ўсиб, қарийб 3 триллион сўмга етди. Лекин, шуни ярми Андижон ва Фарғонага тўғри келади.