Ўзбекистонда доллар расмий курси 12 700 сўмдан ошди

Марказий банк 13 майдан хорижий валуталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

“Чармсаноат” уюшмаси фаолиятини тубдан ўзгартириш зарур – Президент

Соҳада энг асосий масалалардан бири, бу – хом ашё. Кластерларда қорамолни кўпайтириш билан бирга, аҳоли хонадонлари ва терини қайта ишлаш корхоналари билан кооперацияни йўлга қўйиш 25 та туманда чорвачилик кластерлари ташкил қилинган. Лекин, ер ажратиш ва кредит масаласи тўлиқ ҳал қилинмагани учун барча кластерларнинг ҳам фаолияти ҳали юриб кетгани йўқ. Масалан, 19 та кластерга етарли ер майдонлари ажратилмаган. Айтилган муаммоли масалалардан келиб чиқиб “Чармсаноат” уюшмаси фаолиятини тубдан ўзгартириш зарурлиги таъкидланди. Facebook| (https://www.facebook.com/PressSecretaryUZ)Instagram| (https://www.instagram.com/press_secretary_uz/)X (https://twitter.com/Sherzod_Asadov)

Чармга ихтисослашган 14 та кичик саноат зонасида лойиҳалар бошланмаган

Оҳангарон ва Ургут туманларида лойиҳалар бошланган бўлса-да, Нурафшон шаҳрида, Уйчи, Ангор, Қўқон, Қўштепа, Олтинкўл, Шароф Рашидов туманлари, Наманган шаҳри, Шаҳрихон, Самарқанд, Ҳазорасп, Бухоро, Нукус туманлари, Қарши шаҳрида бу ишлар лозим даражада ташкил этилмагани танқид қилинди.

Венгрия ва Хитой ўртасида атом энергетикаси бўйича шартнома имзоланди

Бундан ташқари ҳамкорлик келишувлари сармоя, энергетика, савдо, молия, божхона назорати, қишлоқ хўжалиги, туризм, фан, маданият ва оммавий ахборот воситалари каби соҳаларни қамраб олди.

Марказий банк 9та банкка нисбатан жарима санкциясини қўллади

Бундан ташқари, 16та банк ва 2та микромолия ташкилоти чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилди.

Тошкент шаҳрида кўп қаватли уй-жойлар қуриш учун 60 гектар ер аукционга чиқарилади

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда эса 20 гектардан ерлар шу мақсадда онлайн аукционга қўйилиши белгиланди. Масъул вазирликлар “Реновация тўғрисида” қонун лойиҳаси июн ойида ҳукуматга киритиши керак.

Москва Болтиқбўйи давлатларига қаттиқ жавоб беришга ваъда берди

Захарова Болтиқбўйи мамлакатлари билан муносабатларнинг узилишини «номақбул» деб атади, чунки у ерда кўплаб рус тилида сўзлашувчилар, шу жумладан Россия фуқаролари яшайди.

Тўқимачилик ва тикув-трикотаж йўналишидаги тадбиркорларда солиқ текширувлари ўтказилмайди

2024 йил 1 майдан 2026 йил 1 майгача “А” ва ундан юқори тоифадаги тўқимачилик ва тикув-трикотаж йўналишидаги тадбиркорларда солиқ текширувлари ўтказилмайди (жиноий ишлар доирасида ўтказиладиган текширувлар бундан мустасно), шунингдек, ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш (қайтариш) 1 кун муддатда текширувларсиз амалга оширилади.

Тошкент-Андижон пуллик йўл қурилиши лойиҳаси $4,65 млрдни ташкил этади — Транспорт вазирлиги

Июнь ойи охиригача умумий узунлиги 314 км бўлган мазкур пуллик автомобиль йўли лойиҳасининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш якунланади.

Президент Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэммни қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 3 май куни Тошкент халқаро инвестиция форуми ва Хорижий инвесторлар кенгаши мажлиси доирасида Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

TIkTok яна илованинг Россия Федерациясида ишлашини чеклади

Бир мунча вақт олдин фойдаланувчилар яна янги видеоларни томоша қилишлари, шунингдек, ўзларининг янги видеоларини юклашлари мумкин эди, дея ёзган ТАСС.

“Росатом” ва “Ўзатом” Ўзбекистонда биринчи атом электр станциясини қуриш бўйича шартномани якунламоқда

“Росатом” давлат корпорацияси Ўзбекистонда биринчи атом электр станциясини қуриш бўйича пудратчи сифатида танланган.