Зўравонлик янада кўпайди: Озод қилинган “Толибон” аъзолари яна ҳибсга олинди

Зўравонлик янада кўпайди: Озод қилинган  “Толибон” аъзолари яна ҳибсга олинди

Афғонистонда “Толибон” ҳаракатининг қамоқдан чиқарилган 600 нафар аъзоси яна қўлга олинган. Бу ҳақда “Америка овози” хабар бермоқда.

Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Ҳамдуллоҳ Моҳибнинг айтишича, озод этилган жангарилар яна ҳаракатга қўшилиб, ҳукумат кучлари ва тинч аҳолига қарши ҳужумларда иштирок этмоқда. 

2020 йилнинг феврал ойидаги АҚШ ва “Толибон” ўртасидаги келишувга кўра, Афғонистон ҳукумати 5000 нафардан ортиқ толибни озод этди. Ҳаракат эса 1000 нафар асирдаги хавфсизлик кучлари аскарларини қайтариб берди.

Ҳукуматнинг айтишича, жангариларнинг озод этилиши тинчлик учун хизмат қилмади. Аксинча, зўравонлик янада кўпайди.

“Толибон” вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид эса озод этилган жангарилар жанг майдонига қайтганини инкор этмоқда. Ҳар икки томон бир-бирини келишувни бузганликда айбламоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!