Зойир Мирзаев бугун нега яна “O’zbekiston GTL” заводига борди?

Зойир Мирзаев бугун нега яна “O’zbekiston GTL” заводига борди?

Кеча Ғузордаги “O’zbekiston GTL” заводи қурилишида фаолият кўрсатаётган раҳбарлар ва ишчи-ходимлар билан вилоят ҳокими учрашгани ҳақида хабар берган эдик. 

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар беришича, бугун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов, вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ва вилоят сектор раҳбарлари завод ҳудудида бўлиб, ҳар икки томонни эшитган ҳолда бўлиб ўтган воқеа тафсилотлари, ишчиларнинг норозилигига сабаб бўлган ётоқ ва овқатланиш жойларидаги шароитлар ҳамда ойлик маоши тўловлари масалалари ўрганилди. 

Бугунги ўрганишлар натижаси бўйича Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг қўшимча ахбороти ҳам эълон қилинади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!