Зоминда ЙТҲ: икки киши вафот этган, яна 4 нафари шифохонада

Зоминда ЙТҲ: икки киши вафот этган, яна 4 нафари шифохонада

Жиззах. 2020 йилнинг 10 август куни соат 16:30 да ҳайдовчи 42 ёшли Р.А., ўзининг бошқарувидаги «Lada-Largus» русумли автомашинада Ҳовос туманидан Даштобод йўналишига қараб ҳаракатланиб кетаётган вақтида, Зомин тумани ҳудудидан ўтувчи А-376-автомобил йўлининг 239 км.га келганида ўзидан олдинда кетаётган автомашинани қувиб ўтиш учун қарама-қарши йўналишга чиққан вақтида, шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган 42 ёшли Р.Х.,нинг бошқарувида бўлган «Isuzu» русумли юк машинасининг олди томонига бориб урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Зоминда ЙТҲ: икки киши вафот этган яна 4 нафари шифохонада

Зоминда ЙТҲ: икки киши вафот этган яна 4 нафари шифохонада

Натижада, «Lada-Largus» русумли автомашина йўловчилари 31 ёшли Х.Б.(аёл) ва 55 ёшли Б.Б.,(аёл)лар ҳодиса содир бўлган жойда вафот этган. «Lada-Largus» автомашина ҳайдовчиси Р.А., йўловчилари 30 ёшли Б.Б., ва унинг фарзандлари 6 ёшли Г.Р.(аёл), ҳамда 4 ёшли Р.Р.,лар турли тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Зомин тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!