Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан Зомин тоғлари миллий табиий мерос объектининг дастлабки номзоднома ҳужжати тайёрланиб, ЮНEСКО Бутунжаҳон мероси марказига тақдим этиш учун ЮНEСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Миллий комиссиясига юборилди.
Мазкур номзоднома Экология вазирлиги мутахассислари, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Геология ва геофизика институти, Фанлар академияси Зоология ва Ботаника институтлари, шунингдек, Миллий университет тадқиқотчи-экспертларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан Зомин давлат қўриқхонаси ва Зомин миллий табиат боғига амалга оширилган экспедициялар давомида олинган илмий маълумотлардан фойдаланилган ҳолда тайёрланган.
Таъкидланишича, Зомин тоғлари Ўзбекистон мустақилликка эришганидан буён ЮНEСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига номзодномаси тақдим этилаётган илк миллий табиий мерос объектидир. Ҳозирга қадар мазкур нуфузли рўйхатга трансчегаравий табиий объектлар - Ғарбий Тян-Шан тоғи (2016 йилда Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон томонидан киритилган) ва Мўътадил минтақадаги Турон саҳролари (Устюрт платоси / 2023 йилда Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон томонидан) киритилган.
Шунингдек, Ўзбекистондаги Чотқол биосфера қўриқхонаси (1978 йилда) ва Қуйи Амударё давлат биосфера қўриқхонаси (2021 йилда) ЮНEСКО Бутунжаҳон биосфера резерватлари тармоғидан жой олган.
Қайд қилинишича, Зомин тоғлари миллий табиий мерос объекти дастлабки номзодномаси ЮНEСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Миллий комиссияси томонидан ЮНEСКО Бутунжаҳон мероси марказига юборилган. ЮНEСКО мезонларига мувофиқ қабул қилинган номзодномалар икки йил ичида кўриб чиқилади.
Гвинеянинг Нзерекоре шаҳрида футбол фанатлари ўртасида келиб чиққан тўқнашувда 100 дан зиёд одам ҳалок бўлди. Бу якуний рақам эмас, чунки жароҳатланганлар жуда кўп.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
АҚШ ҳукумати бугун Эрон нефтини ноқонуний ташишда иштирок этган 35 та ташкилот ва кемаларга нисбатан санкциялар жорий этилишини эълон қилди. Ушбу қадам мамлакатнинг баҳсли ядровий дастури, илғор қуролларни ишлаб чиқиш ва минтақавий террористик гуруҳларни қўллаб-қувватлаш учун муҳим даромад манбаи бўлган Эроннинг нефть секторига қўшимча харажатларни йўналтиришга қаратилган.
Сурия қуролли мухолифатининг Алеппо вилояти ва қўшни ҳудудларда тез олға силжиши фонида Россия Тартусдаги ҳарбий-денгиз базасидан кемаларини олиб чиқишни бошлади.
Туркиянинг “туризм пойтахти” Анталья ёзги таътил учун энг машҳур дам олиш масканларидан бири. Аммо қиш ҳам унутулмас тажрибалар учун идеал мавсумдир. Афсонага айланган Санта Клауснинг (Қор бобо) Антальяда туғилиб ўсганини билармидингиз? Келинг, Сантанинг ватани Антальянинг Демре тумани бўйлаб саёҳат қилсак.
Бош котиб Марк Рютте НАТО аъзолари Россия билан тинчлик ўрнатишнинг мумкин бўлган стсенарийларини муҳокама қилишдан кўра, кўпроқ Украинага қурол етказиб беришга эътибор қаратишлари кераклигини айтди.
Россия президенти Владимир Путин 2025 йил учун ҳарбий харажатларни рекорд даражага кўтариб, буджет режаларини тасдиқлади. Москва Украинадаги урушни давом эттирмоқда.
Ўтган ҳафта ОАВ хабарларига кўра, Литва уч хитойлик дипломатни персона нон грата деб эълон қилган ва уларга мамлакатни тарк этиш учун бир ҳафта муҳлат берган.