Зоҳиршоҳ Жўраев нима учун 6 йиллик «запрет»да юрганига ойдинлик киритди

Зоҳиршоҳ Жўраев нима учун 6 йиллик «запрет»да юрганига ойдинлик киритди

Хонанда Зоҳиршоҳ Жўраев «Дарё» интернет-нашри учун эксклюзив интервью берди. Интервьюни журналист Феруз Муҳаммад ташкиллаштирди.

Зоҳиршоҳ Жўраев олти йил давомида «запрет»да юришига сабаб бўлган воқеалар ва ўша вақтда нималар қилгани ҳақида гапириб берди.

Балки менинг ҳам ўзимга яраша хатоларим бўлгандир. Саҳнага энди қадам қўяётган ёш қўшиқчини синдириб қўйиш осон. Айнан кимнинг кўзига ёмон кўринганимни билмадим. Қайси воқеа сабаб бундай бўлганини ҳам билмайман.

Менга ‘керак эмас одамлар билан салом-алик қилиб қўйгансан’ шунга, дейишган. Майли деганман, хўп деганман, исён кўтариб, тўполон қиладиган одам эмасман. Буни тўғри қабул қилиб, Аллоҳнинг синови деб, Аллоҳга таваккал қилиб, ўша оғир кунлардан ўтиб олдим. Бу муддат олти йил, яъни 2011 йилдан 2017 йилгача бўлган.

Зоҳиршоҳ Жўраев, хонанда

Зоҳиршоҳ Жўраев «запрет»га учраган вақтида Андижонга кетгани ҳақида ҳам гапириб берди.

Сизни ҳамма ташлаб кетган вақт бўлганми?, бўлмасин, сизни ҳамма ташлаб кетмасин. Фақат олдингизда ота-онангиз қолса, жуда оғир бўлади. Чунки ўша вақтда ота-онангизга ҳам оғир бўлади. Агар улар ҳам сизга ҳеч қандай ёрдам бера олмаса, жуда ҳам оғир бўлади.

Ўша масъулият уларга тушмасин, уларга оғир ботмасин дея Андижонга кетганман. Тўрт йил Андижонда халқ хизматида юрганман.

Зоҳиршоҳ Жўраев, хонанда

Зоҳиршоҳ Жўраев суҳбат давомида акаси Шоҳжаҳон Жўраев билан муносабати, отаси, Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевнинг унга нисбатан энг қаттиқ «жазо»си ва танбеҳи ҳақида гапириб берди.

Маълумот учун, хонанда Зоҳиршоҳ Жўраев «Халқлар дўстлиги» саройида 24 —25 февраль кунлари  «Сени соғиниб» деб номланган концерт дастурини тақдим қилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!