Зимбабве президенти ўғли ва жиянини вазир ўринбосарлари этиб тайинлади

Зимбабве президенти ўғли ва жиянини вазир ўринбосарлари этиб тайинлади

Зимбабве президенти Эммерсон Мнангагва ўз ўғлини мамлакат молия вазири ўринбосари этиб тайинлаганидан сўнг норозилигига учради, дея хабар беради CNN.

Мнангагванинг 34 ёшли ўғли Дэвид, кенг тарқалган норозиликларга қарамай, сешанба куни вазирлар маҳкамасининг янги вазирлари сифатида қасамёд қилган 26 амалдор орасида эди. Номзодлар рўйхати душанба куни эълон қилинди.

Мнангагванинг ўғли молия вазири ўринбосари этиб тайинланган, унинг жияни Тонгай эса мамлакат туризм вазири ўринбосари лавозимини эгаллайди.

Айрим фуқаролар Мнангагвани мамлакатни «оилавий бизнес» каби бошқараётганликда айблаяпти.

Зимбабве президенти Эммерсон Мнангагва шу йил август ойида бўлиб ўтган президентлик сайловларидан сўнг иккинчи муддатга қайта сайланди ва халқаро кузатувчилар бу сайлов демократик стандартларга жавоб бермаслигини айтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!