Зилзила: 13 та аҳоли пункти вайронага айланган

Зилзила: 13 та аҳоли пункти вайронага айланган

Кеча Хитойнинг Сичуан провинциясида маҳаллий вақт билан 8.48 да содир бўлган 5,3 магнитудали зилзила 2,6 минг аҳоли ҳаётига таъсир қилган, дейилади РИА Новости хабарида.
Қайд этилишича, ер силкиниши ўчоғи 15 километр чуқурликда жойлашган. Фавқулодда ҳодисада 13 та аҳоли пункти вайронага айланган, 222 киши хавфсиз жойларга кўчирилган.
Ҳисоб-китобларга кўра, зилзила провинция иқтисодиётига 2,8 миллион доллар атрофида зарар келтирган.

Manba: ЎзА


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!