Зидан "Реал"га қайта олмайди. Сабаби...

Зидан "Реал"га қайта олмайди. Сабаби...

Франциялик мутахассис Зинедин Зидан муносабатлари кескинлашган Флорентино Перес президентлиги даврида "Реал"га қайтишга умид қила олмаса керак. Бу ҳақда RMC Sport хабар бермоқда.

Манбага кўра, Франция терма жамоасидаги иш масаласидаги муваффақиятсизликдан сўнг, Зидан “Реал”га қайтишни истади, бироқ у бошқа иш излашига тўғри келади. "Реал"нинг ҳозирги бош мураббийи Карло Анчелотти бўлиб, у бу лавозимга айнан Зидан ўрнига тайинланганди.

Бош мураббий сифатида Зидан "Реал" билан уч марта Чемпионлар лигасида, икки марта Испания чемпиони бўлган. Мутахассиснинг Мадрид клубини тарк этиши 2021 йилнинг 27 майида маълум бўлган эди. Ўшандан бери Зидан мураббийликка қайтмади. "Реал" - Зидан юқори савияда ишлаган ягона клуб.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!