Зидан «Бавария»да ишлашга қизиқмоқда

Зидан «Бавария»да ишлашга қизиқмоқда

Зинедин Зидан келаси мавсум бош мураббийлик фаолиятини давом эттириш ниятида.

Франциялик мураббийга даъвогарлардан бири «Бавария» бўлиб, Зиданнинг ўзи ҳам Германияда ишлашга қарши эмас. Бу ҳақда RMC Sport хабар бермоқда.

Ҳозирда «Бавария» бош мураббийи Юлиан Нагельсманн ҳисобланади.

Бош мураббий сифатида Зидан «Реал» билан 3 марта Чемпионлар Лигасида, 2 бор Испания чемпионатида ғолиб бўлган. Мутахассис Мадрид клубини 2021 йилнинг 27 майда тарк этганди. Ўшандан бери у мураббийликка қайтмади.

Аввалроқ Зидан Франция миллий жамоасини бошқариши мумкинлиги хабар қилинганди, аммо Дидье Дешам ўз лавозимида қолди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!