Зеленскийнинг президент лавозимидаги биринчи маоши 500 доллардан камроқ бўлди

Зеленскийнинг президент лавозимидаги биринчи маоши 500 доллардан камроқ бўлди

Владимир Зеленскийнинг Украина президенти лавозимидаги биринчи маоши май ойида 12 797 гривен (485 долларга яқин) бўлди. Бу ҳақда президент маъмурияти Украинанинг "Фактор" нашри сўровига берган жавобида айтилмоқда.

"Давлат ишлари бошқармаси томонидан берилган маълумотга кўра, Украина президенти Владимир Зеленскийга 2019 йил май ойи учун 12 797 гривен миқдорида маош ҳисобланди", - дейилади жавобда.

Қайд этилишича, Зеленскийга устама ва мукофотлар ёзилмаган. Маошдан 2 481 гривен (95 доллар атрофида) мажбурий йиғим ва солиқлар ушлаб қолинган.

Зеленский президент лавозимига расман 20 майдан киришган.

Manba: kun. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!