Зеленскийнинг ҳарбий доктринаси эълон қилинди

Зеленскийнинг ҳарбий доктринаси эълон қилинди

Украина президентлик сайловларининг ғолиби Владимир Зеленский мамлакат армиясини ихтиёрий қилиши ва уни НАТО стандартлари асосида бошқаришни бошлаши тўғрисида маълум қилди. Бу ҳақда Зеленскийнинг Новое время нашрида эълон қилинган ҳарбий доктринасига сўз боради.

Зеленский Бош штаб раҳбари вазифасини Украина қуролли кучларининг бош бошқарувчиси лавозимидан ажратиб олади. Штаб бошлиғи Украина қуролли кучларининг стратегик вазифалари ҳамда мудофаани режалаштириш, Украина қуролли кучлари турларини белгилаш ва ҳарбий кучларни тайёрлаш ҳамда шакллантириш билан шуғулланади.

Зеленский шунингдек, армия бошқарувига аскарларнинг ҳаёти учун қайғурадиган ҳамда ғалабани таъминлай оладиган ҳарбий офицерларни жалб этишга ваъда берди.

Командирлар ва бошқарув органлари тактик ва оператив даражада душманга қарши зарба беришда максимал даражада мустақил қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Президентлик сайловлари ғолиби қайд этишича, Украина қуролли кучлари мамлакат чегарасининг бир қаричини ҳам душманга бериб қўймайди.

life.ru


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!