Зеленскийнинг фикрича, украиналиклар Жонсоннинг истеъфоси туфайли қайғуда

Зеленскийнинг фикрича, украиналиклар Жонсоннинг истеъфоси туфайли қайғуда

Украина президенти Владимир Зеленский бутун украиналиклар Буюк Британия бош вазири Борис Жонсоннинг истеъфога чиққанидан қайғуда, деб ҳисоблайди.

Бу ҳақда Зеленский Телеграмда ёзган.

"Дўстим Борис Жонсон, барча украиналиклар Консерватив партия раҳбари истеъфога чиққани ҳақидаги хабарни афсус билан қабул қилишди", - деди у.

Украина президенти Жонсонга “ҳал қилувчи ва муросасиз ёрдам учун” миннатдорчилик билдирди.

7 июль куни Борис Жонсон Буюк Британия бош вазири ва мамлакат Консерватив партияси раҳбари лавозимини тарк этишга қарор қилганини маълум қилди.

У мамлакатнинг янги бош вазири сайлангунга қадар ўз вазифаларини бажаришда давом этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!