Зеленский Зинченконинг "Арсенал"га трансфери ҳақида гапирди

Зеленский Зинченконинг "Арсенал"га трансфери ҳақида гапирди

Украина президенти Владимир Зеленский ҳимоячи Александр Зинченконинг яқинда амалга оширилган трансфери ҳақидаги фикри билан ўртоқлашди. Футболчи "Манчестер Сити"дан Лондоннинг "Арсенал" клубига кўчиб ўтди.

"Биз ҳаммамиз Зинченкога мухлисмиз. Футболчилар машаққатли меҳнат қилишади, улар машҳур инсонлар ва бизга кўп ёрдам беришади. Мен футбол мухлисиман. Худди бошқа украиналиклар каби” - деди президент Piers Morgan Uncensored билан суҳбатда.

Александр шу ойда узоқ муддатли меҳнат шартномасини имзолаб, "канонирлар" сафига қўшилди. Украина терма жамоаси футболчисининг трансфери Лондон клубига 35 миллион еврога тушди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!