Зеленский хорижликларга Украина Қуролли Кучларида 10 йил хизмат қилишига рухсат берувчи ҳужжатни имзолади

Зеленский хорижликларга Украина Қуролли Кучларида 10 йил хизмат қилишига рухсат берувчи ҳужжатни имзолади

Украина президенти Владимир Зеленский чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг мамлакат қуролли кучлари сафларида хизмат қилишини тартибга солувчи низомга ўзгартириш киритди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.

Хусусан, Украина раҳбари чет элликлар учун ҳарбий хизматнинг максимал муддатини оширишни буюрди. Энди бундай ҳарбий хизматчилар бир йилдан ўн йилгача муддатга янги шартнома имзолашлари мумкин. Бироқ, чет элликлар қонунда белгиланган ёш чегарасига етган бўлса, хизмат кўрсатишдан бош тортилади.

Қайд этилишича, бошқа давлатлар фуқароларини Украина Қуролли кучлари сафига хизматга жалб этишнинг янгиланган тартиби ҳарбий хизматчиларга йиллик тўланадиган таътил ва даволаниш учун имтиёзлар беришни ҳам назарда тутади. Бундан ташқари, фуқаролиги бўлмаган ҳарбий хизматчини таътилдан чақириб олиш фақат сафарбарлик эълон қилинган, ҳарбий ҳолат ёки фавқулодда ҳолат киритилган тақдирдагина мумкин бўлишига эътибор қаратиш лозим.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!