Зеленский Украинанинг НАТОга аъзо бўлишини истамоқда

Зеленский Украинанинг НАТОга аъзо бўлишини истамоқда

Украина Президенти Владимир Зеленский қатъият билан НАТОга аъзо бўлишни сўрамоқда.

Унинг сўзларига кўра, шошилинч равишда Украинани "алянс"га қабул қилиш керак, чунки "мамлакат хавф остида", деб хабар беради "Россия 24". Шунингдек, унинг фикрига кўра, давлат охир-оқибат НАТОга қўшилади, аммо украиналиклар бунга камроқ ишонишади ва бу "катта муаммо", деб ёзади манба.

"Менимча, агар бизни НАТО кутиб олса, улар бизни ўз аъзолари сафида кўришни чин дилдан исташса, дурбин орқали узоқ келажакка қараш ва келажакни муҳокама қилишдан фойда йўқ. Масала зудлик билан ҳал қилиниши керак", деди Украина раҳбари.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!