Зеленский Украинани қайта тиклаш учун қанча пул кетишини айтди

Зеленский Украинани қайта тиклаш учун қанча пул кетишини айтди

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг фикрича, мамлакатни қайта тиклаш учун камида 600 миллиард доллар керак бўлади. Унинг сўзларига кўра, гап инфратузилма объектлари, турар-жойлар ва корхоналарни тиклаш ҳақида кетмоқда. Aпрел ойи ўрталарида Украина президенти мамлакатни қайта тиклашни 550 миллиард долларга баҳолаган эди.

У бу ҳақда The Wall Street Journal (WSJ) мезбонлик қилган бош директорлар саммитида видеотасвирда сўзлаганида маълум қилди, деб ёзмоқда darak.uz.

“Aввалроқ мен 600 миллиард доллар йўқотиш ҳақида гапирган эдим, биз вайрон бўлган ҳамма нарсани тиклай оламиз, сиз эса тикланишимизга ёрдам бера оласиз. Компанияларингиз учун ушбу имкониятдан фойдаланинг, Киевда офислар қуринг, Украинада компанияларни ишга туширинг, шунда сиз Европадаги энг йирик 40 миллиондан ортиқ бозорга кира оласиз”, деди Зеленский.

Унинг сўзларига кўра, бу фақат тахминий миқдор. Шунингдек, у Ғарб компанияларига мамлакатда ишлаш учун қулай шарт-шароитларни ваъда қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!