Зеленский: "Украина Ставрополда учта танкер ва учта Россия нефть омборига зарба берди"

Зеленский: "Украина Ставрополда учта танкер ва учта Россия нефть омборига зарба берди"

Украина Хавфсизлик Хизмати (СБУ) бўлинмалари Россиянинг Ставропол ўлкасидаги учта нефть омборига ва Россия соя флотига тегишли учта кемага зарбалар берди.

Бу ҳақда Украина Президенти Владимир Зеленский эълон қилди.

"Биз Россия зарбаларига адолатли ва аниқ жавоб беришда давом этамиз. Бугунги кунда Украинанинг узоқ масофали зарбалари Россия тажовузини қўллаб-қувватловчи ва молиялаштирувчи муайян нишонларга зарба бермоқда", деди у.

Украина раҳбарининг аниқлик киритишича, Украина чегарасидан тахминан 600 км узоқликда жойлашган Ставропол ўлкасидаги учта нефть омборига қилинган зарбалар учта объектда ҳам кенг кўламли ёнғинларга сабаб бўлди. Ёқилғи-мойлаш материаллари бакларида портлашлар ва ёнғинлар қайд этилган.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, Қора денгизда Россия соя флотига тегишли учта танкерга аниқ зарбалар қайд этилган. Улар орасида СБУ маълумотларига кўра, G7 мамлакатлари ва Европа Иттифоқи томонидан жорий этилган нефть эмбаргоси пайтида Россия хом нефтини ташиш учун ишлатилган Аверо кемаси ҳам бор.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар