Зеленский: "Украина Россия ҳаво ҳудудини блокировка қилиш кампаниясини бошламоқда"
Украина Россия ҳаво ҳудудини блокировка қилиш кампаниясини бошламоқда.
Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский ўзининг Телеграм-каналида эълон қилди.
"Бугун биз Россия ҳаво ҳудудидан фойдаланадиган ҳар бир авиакомпанияни, ҳали ҳам Россиянинг асосий аеропортларидан фойдаланадиган ҳар бир кишини огоҳлантирмоқчимиз: Россия осмони бутунлай хавфли бўлиб бормоқда", деб ёзган у.
Зеленскийнинг сўзларига кўра, Украина Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа тегишли идоралар халқаро ташкилотларга Россия осмонидаги хавфлар ҳақида тўлиқ маълумот беради.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
