Зеленский Уиткофф ва Кушнер ташрифини «Patriot тизимларидан ҳам самаралироқ» деб атади
Украина президенти Владимир Зеленский Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер билан музокаралардан сўнг урушнинг тез орада тугаши ҳозирча кутилмаётганини билдирди. Унинг айтишича, агар ҳарбий ҳаракатлар қишгача давом этса, Украинага Ғарб иттифоқчиларидан алоҳида «қишки ёрдам пакети» керак бўлади.
Зеленский АҚШ вакиллари билан музокараларни «ниҳоятда мазмунли» деб атади. Шу билан бирга, у ҳазил тариқасида уларнинг Киевда бўлиши «Patriot ҳаво мудофаа тизимларидан ҳам самаралироқ иш берганини» айтди. Унинг сўзларига кўра, ташриф давомида Владимир Путин Киевга зарбалар беришни уч кунга тўхтатган, Украина эса Москвага ҳужумлардан тийилган.
Зеленский яқин вақт ичида Украина, Европа ва АҚШ иштирокида янги музокаралар ўтказилиши кераклигини маъ